29.4 C
Узбекистан
Понедельник, 14 июля, 2025

Ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахсга суд ҳукми ўқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

1999 йил Жиззах вилоятида туғилган Х.Б. 2019 йил ишлаш мақсадида Россия Федерациясига бориб, ижтимоий тармоқлар орқали “Тавҳид ва жиҳод катибаси”, “Туркистон ислом ҳаракати” каби террористик ташкилотлар тарафдорларининг таъсирига тушиб қолади. Улар билан бўлган виртуал мулоқотларда Суриядаги вазият, “жиҳод” қилиш, у ерга бориш йўл-йўриқлари ва харажатлари бўйича фикрлар алмашади.

Шунингдек, Телеграм мессенжерида виртуал канал очиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга даъват этувчи ҳамда ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланади.

2021 йил Ўзбекистонга қайтиб келгач, ижтимоий тармоқларда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни тарқатишни давом эттиради.

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан мазкур шахс Жиноят кодексининг 159 ва 2441-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×