29.4 C
Узбекистан
Вторник, 15 июля, 2025

Республика «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси сайланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Жамиятда янги маънавий макон яратиш ва оилаларда маънавий муҳитни шакллантиришга қаратилган тизимли тарғибот-ташвиқот ишлари кенг олиб борилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилиниши «Оқила аёллар» ҳаракати аъзоларининг ҳам келгуси йилда амалга оширилиши керак бўлган мақсад ва вазифалари белгилаб олинишига туртки бўлди.

Бугунги кунда «Оқила аёл» ҳаракатига сайланган аъзолар – 150 минг нафарга яқин бўлиб, 9 минг 570 нафар опа-сингилларимиз ушбу ҳаракат етакчилари этиб сайланган.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан Республика «Оқила аёллар» ҳаракатининг таъсис йиғилиши ўтказилди.

Унда мамлакатимизнинг «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари ҳамда барча ҳудудлардаги «Оқила аёллар» ҳаракати етакчилари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова сўзга чиқди.

Йиғилишда Республика «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси этиб Ойниса Мусулмонова сайланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×