Бухоро шаҳрида автомашинани қайта жиҳозлаш борасидаги ҳужжатларни расмийлаштириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди. Бухоро вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Бухоро шаҳар Садаф кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро М.З. 1981 йилда туғилган фуқаро С.С. билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, бошқа бир фуқарони алдаб, унга қариндошининг номида бўлган “Лабо” русумли автомашинасини қайта жиҳозлаш борасидаги ҳужжатларни расмийлаштириб беришини ваъда қилганлиги аниқланади.
Эвазига Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасида жойлашган “автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” биноси олдида ундан 50 АҚШ доллари ва 565.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланади.Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро С.С. ва фуқаро М.З. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда