- Advertisement -
ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилишича, жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.
«Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади».