Бир неча йил чет элларда бўлиб қайтган хатирчилик Р.Ф.нинг маҳаллада юриш-туриши ўзгариб қолди. Буни англаган ИИБ ходимлари ўтказилган профилактик суҳбат давомида унинг қўл телефонини кўздан кечирди.
Маълум бўлишича, у “You tube” ижтимоий тармоғидан “Мухтор”, “Шомда ийд қурбонлигига тайёргарлик”, “Шаҳид рижоллар” каби кўплаб ақидапарастликни тарғиб қилувчи каналларга аъзо бўлган, изоҳ қолдириб телефон хотирасида сақлаган. Шунингдек, телеграм иловасида турли номаълум шахслар билан ақидапарастлик видеолавҳаларини алмашган.
Айни пайтда туман ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.