5.5 C
Узбекистан
Среда, 1 февраля, 2023

Инсон қадри-улуғдир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
             Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.
Алишер Навоий

3 декабр – Халқаро ногиронлар куни. Шу куни жаҳон миқёсида ногиронлиги бор шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашдаги ўткир муаммолар, уларнинг камситилиши ва кенг ёйилган стереотиплар ҳақида гапирилади.

Конституциямизнинг 45 -моддасида Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган.

Шу муносабат билан Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Тошкент имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган 1-сон касб-ҳунар мактабида маънавий-маърифий байрам тадбири ўзига хос  жуда кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари ўринбосари Сиддиқова Садоқат Гаффоровна ва Мирзо Улуғбек туман ҳокими Иргашев Шавкат Турдиевич, Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва  мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Рузикулов Туйчи Файзуллаевич, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Рахмонов Абдухалил Расулович, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси М.Улуғбек туман бўлинмаси кенгаши раиси Манопова Дилфуза Тажибаевна,  туман адлия бўлими, маҳалла фаоллари иштирок этишди Республикамизнинг таниқли хонанда ва созандаларининг куй ва қўшиқлари билан бир қаторда ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг санъат соҳасидаги маҳорати айниқса гунг соқов ўқувчиларни имо ишора билан давлат гимнини айтиб бериши барчани лол қолдирдики, келган меҳмонлар наҳотки деб лабини тишлашди.

Ногиронлиги бўлган болаларда бу қадар ватанга нисбатан ғурур ифтиҳор, қонунларимизга нисбатан ҳурмат ва итоаткорликни намоён бўлиши, ўз йўналиши бўйича пухта мутахассис бўлиб етишиши ўз-ўзидан эмас. У ерда таълим бераётган ўқитувчиларни тинимсиз меҳнати ўз ишига садоқат ва ҳақиқий фидойилиги, ҳар бир ўқувчига ўз фарзандларидек меҳр бериши, самимият билан уларга дарсликларни ўргатиши, ҳар бир соҳа бўйича  етакчилик қилишда уларни қалбига кириб, дўстона муносабатда узтоз шогирд анъанасини яхши йўлга қўйилганлигинг самарали натижасидир.

Олий калом ва ҳадиси шарифларда инсоннинг руҳиятига айниқса, нуқсонли инсонларга озор етказиш оғир гуноҳ ҳисобланади. Улар ҳаммамиз учун ибратдир. Тинч юртда соғ-саломат юришимиз шукроналик тимсолидир.

 Конституциямизнинг 13-моддасида мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади деб белгилаб қўйилган норма кунлик шиоримизга айланиши керак.

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-641-сон, 15.10.2020 й.) Президент томонидан имзоланди ва 3 ойдан кейин кучга кирди. Қонун билан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг асосий принциплари белгилаб берилди.

Қонунга асосан тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари фаолияти янада такомиллаштирилди. 

Унга кўра, текширувдан ўтказиш тиббий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида бепул амалга оширилиши;

Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини кафолатлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

— Ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари, дам олиш, шунингдек туристик объектлардан бепул фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади;

— Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради;

— Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди;

— Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади;

— Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга;

— Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга;

— Меҳмонхоналарда камида битта хона ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланиши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилиши таъминланиши шарт;

— Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги қатъий белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон  Республикаси учун 2021 йил 28 июлда кучга кирган 2006 йил 13 декабрдаги “Ногироонлар ҳуқуқлар тўғрисида”ги (Нью-Йорк Конвенциясининг муқаддимаси

с) бандида инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг ялпилиги, ажралмаслиги, ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро алоқадорлигини, шунингдек ногиронларга улардан камситилмасдан тўла фойдаланиш кафолатланиши зарурлигини тасдиқлаб,

b) бандида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактларда ҳар бир инсон ушбу ҳужжатларда кўзда тутилган ҳуқуқлар ва эркинликларга ҳеч қандай тафовутсиз эгалик қилишини эълонқилганлиги ва мустаҳкамлаб қўйганлигини тан олиб, деган сўзлар барчамиз учун дастурил амал эмасми?

Аброр Бердиев

Мирзо Улуғбек туман адлия

бўлими етакчи маслаҳатчиси

Аваз Чоршанбиев

Тошкент имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби ижтимоий мослашув фани ўқитувчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ДХХ: Катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ички ишлар ва божхона...

Больше похожих статей

×