13.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Европада газ нархи совуқ об-ҳаво шароитида кўтарилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

29 ноябр куни бўлиб ўтган савдолар чоғида Голландиянинг ТТФ марказида декабрда етказиб бериладиган газ фючерслари нархи аввалги сессия якунига кўра 6,5 ​​фоиздан кўпроққа ошган. ИCЕ биржаси маълумотларига кўра, энг юқори нуқтада ёқилғи нархи минг кубометр учун 1445 долларгача кўтарилди.

Нархлар ноябр ойининг иккинчи ярмида, Европада иситиш мавсуми бошланганидан кейин кўтарила бошлади. Шу билан бирга, газ нархи август ойидагидек кўтарилмаяпти, ўшанда нархлар минг куб метр учун 3801 долларгача кескин кўтарилиб, тарихий рекордни янгилаган эди.

Блоомберг таҳлилчилари нархларнинг ошишини мамлакатларнинг минтақадаги совуқ об-ҳаво фонида ерости газ омборларидаги ёқилғи захираларидан фойдалана бошлагани билан боғлашмоқда. Метеорологлар келаси ҳафтадан бошлаб қитъанинг шимолий қисмида совуқ ҳароратни башорат қилмоқдалар, бу эса Европанинг газга бўлган талабини оширади.

Гас Инфраструcтуре Еуропе маълумотларига кўра, Европада ўртача кўрсаткич ҳозирда 94 фоизга тўлган. Иссиқлик мавсуми бошланишидан аввал мамлакатлар заҳиралари тахминан 100 фоизни ташкил этган ва савдогарлар ер ости омборларидан газ олиш суръатларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Aввалроқ, «Газпром»нинг Украина орқали Европага газ етказиб беришни қисқартириши мумкинлиги ҳақидаги баёноти фонида нархлар кескин кўтарилган эди.

Манба: Sof.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×