Узоқ кутилган ва миллионлаб футбол мухлисларига бетакрор завқ-у шавқ бағишлайдиган жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоят бошланди. Чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ҳайратланарли тарзда ташкил этилди.
Дунё аҳлини бирдамликка, ҳамжиҳатликка чорлаган тантаналар аввалида муқаддас Қуръон оятлари ўқилди.
Қатардаги мундиалнинг дастлабки ўйинида Эквадор терма жамоаси мезбонларни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этди – 2:0.
Шу ўринда айтиш лозимки, эквадорликлар сардори Эннер Валенсия томонидан киритилган илк гол жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи 11 метрлик жаримадан киритилган биринчи тўп сифатида тарихга айланди.
Туркиянинг “Фенербахче” футбол клубида тўп сурадиган Эннер Валенсия мазкур ўйинда иккита голга муаллифлик қилган тарзда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди.
Бугун, 21 ноябрь куни жаҳон чемпионатининг 1-тур ўйинлари давом этади. Унда учта қизиқарли ўйин бўлиб ўтади. «B» гуруҳида Англия – Эрон, АҚШ – Уэльс, “А” гуруҳида эса Сенегал – Нидерландия баҳслари бўлиб ўтади.