Перунинг энг гавжум аэропортида ҳавога кўтарилаётган самолёт ўт ўчириш машинасига бориб қулаши оқибатида икки ўт ўчирувчи ҳалок бўлди.
Латам Aирлинес самолёти жума куни соат 15:30да (ГМТ 20:30) пойтахт Лимадаги Хорхе Чавес халқаро аэропортида юк машинаси билан тўқнашиб кетди.Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеода самолёт учиш-қўниш йўлагидан тушиб кетаётгани, ёниб кетаётгани ва тўхтаб қолганда тутун тутаётганини кўриш мумкин.
Aвиакомпаниянинг твиттерида қайд етилишича, йўловчилар ва парвоз экипажи ҳалок бўлмаган.Касалхона агентлиги ижрочи директори ЕсСалудга кўра, 31 ёшли ўт ўчирувчининг аҳволи оғир.
Перу соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, 20 нафар йўловчига жароҳатлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатилмоқда – улардан икки нафарининг аҳволи оғир.Самолёт Перу жанубидаги Жулиака шаҳрига учаётган пайтда ўт ўчириш машинаси нима учун учиш-қўниш йўлагига кириб қолгани номаълумлигича қолмоқда.
Матбуот анжуманида Латам бош директори Мануел Ван Оордт парвозга рухсат берилганини айтди.“Биз нима учун [ўт ўчириш машинаси] у ерда бўлганини билмаймиз”, деди у. «Биз уларнинг хизматларини сўрамадик.» деб баёнот берди.