21.5 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

13 ноябрь куни республиканинг 15 та шаҳрида бир вақтда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ташкилотчиларнинг хабарига кўра, 3200 дан ортиқ фуқаро ушбу мусобақада қатнашиши кутилмоқда.

Кеча, 7 ноябрь куни Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилинган кун муносабати билан “Янги Нафас” спорт оммавий югуриш мусобақасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб o‘tdi.Davlat байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллигини нишонлаш доирасида мамлакатдаги кенг кўламли тадбирлардан бирини ўтказишгача роппа-роса бир ҳафта қолди. 13 ноябрь куни юртимизнинг 15 та шаҳрида бир вақтда “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” шиори остида “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади. Анъанага кўра, спорт тадбири Sport.Uz телеканалида жонли эфирда, ҳудудлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан уланишлар билан намойиш этилади.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг кўмагида спорт тадбирида кенг кўламда ёш иштирокчилар қатнашмоқда. Хусусан, Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига Ўзбекистоннинг 85 та олий ўқув юртларидан деярли 27 мингта талаба иштирок этиши rejalashtirilgan.Matbuot анжумани давомида ҳудудий касаба уюшмаларининг вакиллари томонидан онлайн режимда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ўтказиладиган иштирокчи-шаҳарларда тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берилди. Оммавий югуриш мусобақаларининг йўналишдари, оммавий югуриш хавфсизлигини таъминлаш, қолаверса имкониятлари чекланган иштирокчиларнинг мусобақадаги иштирокини самарали ташкил этиш борасидаги масалалар келишиб олинди.

Спорт оммавий тадбирларига инклюзив қадриятларнинг жорий этилиши Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаларининг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Адлия вазирлигининг кўмагида ҳар бир Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига ногиронлиги бўлган югурувчилар жалб қилинади. Ташкилотчилар томонидан “Ғалабага ирода учун” махсус номинасияси таъсис этилди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий югуриш мусобақаси учта жойда ташкил этилиб, улар Янги Ўзбекистон” парки, «Ашхобод» парки ва “Ҳумо Арена” майдончалари ҳисобланади.

Янги Нафас спорт оммавий югуриш мусобақаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон касабалар федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Триатлон федерацияси ҳамда югуриш ҳаваскорлари клублари кўмагида Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон орқали транзит юк ташувларини амалга ошириш режалаштирилди

23 апрель куни Термиз шаҳрида “Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” мултимодал транспорт коридорини...

Больше похожих статей

×