Мамлакатимиз Президентининг 30.08.2022-yildagi ПҚ-366-сон қарорига мувофиқ, 01.11.2022-йилдан қуйидаги фаолият (ишлар, хизматлар) турлари билан шуғлланадиган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин:
🔸Уй ҳайвонлари (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар) бозорларида воситачилик хизмати;
🔸Автомобиль бозорларида воситачилик хизмати;
🔸Риелторлик хизматини кўрсатиш (ижарага уй топиб бериш, уй сотиб олиш ва сотишга кўмаклашиш);
🔸Уйда сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш хизмати;
🔸Маиший буюмларни ижарага бериш хизмати (стол-стул, идиш-товоқ, асбоб-ускуна ва бошқалар);
🔸Гипс ва ганчдан буюмлар ясаш (уй жиҳозлари, эртак қаҳрамонлари ҳайкалларини ясаш);
🔸Тош ва тош маҳсулотларидан ёдгорлик, сувенир ва декоратив буюмлар тайёрлаш;
🔸Ёғоч маҳсулотларидан сават, нон маҳсулотлари учун махсус идиш ва бошқа буюмларни тўқиш;
🔸Уй шароитида пилла етиштириш, шахсий томорқа ер участкасида тут меваси, ниҳоли ва кўчатини етиштириш, уйда ипак мато, ипак гилам тўқиш ва сотиш;
🔸Кулолчилик.