17.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ўзбeк тили — янги ўзбeкистон ифтихори

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

«2022 йил 21 октябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ХТБ тасарруфидаги 10 — умумий ўрта таълим мактабининг 3-«В» синфида «ЎЗБEК ТИЛИ — ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН ИФТИХОРИ» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўқувчилар давлат рамзлари қабул қилинган саналар, байроқ, герб, мадҳиямиздаги рамзий белгилар қандай маъно англатиши ҳақида маълумотлар бериб, она тилимизнинг гўзаллиги ва жозибасини мадҳ этувчи шеър ва қўшиқларни ижро этдилар.

Тадбирда болажонлар томонидан буюк бобокалонларимиз ролларида гўзал саҳна кўринишлари билан бирга, Конституциямиз моддаларига оид мавзуларда ҳам турли чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир давомида ўзбек ва дунё халқлари мусиқалари садолари остида турли рақслар ижро этилди. Мавзу юзасидан тайёрланган слайдлар тақдимоти ва видеороликлар тадбирдаги чиқишарни янада бойитишга ҳизмат қилди.

Тадбирда «ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН — ЯНГИ АВЛОД НИГОҲИДА» номли ижодий ишлар танлови ҳам ўтказилиб, ғолиб ўқувчилар фахрий ёрлиқлар, оила, мактаб ва маҳалла концепцияси доирасида фаол қатнашаётган ота-оналар ташаккурномалар билан тақдирланди.

Ўқувчиларни ватанпарварлик ва жонажон она тилимизга нисбатан эҳтиром руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган бу тадбир мактаб маъмурияти ва ота-оналарда чуқур таассурот қолдирди.

Муҳайё МИРЗАЖОНОВА, Бўстонлиқ тумани ХТБ тасарруфидаги 10 — умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×