15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

2050 йилга келиб иқлим қандай ўзгаради?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Европа комиссиясининг Бирлашган тадқиқот маркази (JRC) ўз веб-сайтида бир неча келгуси ўн йилликлар учун иқлим ўзгариши прогнозини эълон қилди, бу дунё аҳолисининг ярмидан кўпига таъсир қилади.

Хавф даражаси юқори ва жуда юқори бўлган мамлакатларда 5,5 миллиарддан ортиқ одам яшайди.

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг прогнозига кўра, 2050 йилга келиб дунё аҳолиси 9,7 миллиардни ташкил этади яъни уларнинг аксарияти глобал иқлим исишнинг жиддий оқибатлари таъсирига дуч келади. Иқлим исишининг кенг масштабли таъсир доирасидаги мамлакатларнинг 70% дан ортиғи ўз ресурслари орқали иқлим инқирозларни бартараф эта олмайди.

2050 йилга келиб сайёранинг барча нуқтасида ҳаддан ташқари қурғоқчилик ва ғайритабиий иссиқлик таъсир қила бошлайди.

Аммо юқори иссиқлик ва қурғоқчилик барча сув ҳавзалари қуриб кетишини англатмайди: бошқа минтақаларда, аксинча, сел-сув тошқини каби муаммолар кўпаяди– ҳозирги кунга қараганда 50% дан кўпроқ одамлар сув тошқинларидан азият чекади.

Африкада аҳолининг 20% дан ортиғи қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириши, чорва молларининг боқиши оғирлашади, сув танқислиги ва эпидемияларнинг тарқалишидан жабр кўришади.

Ҳаёт даражаси паст бўлган давлатлар – Сомали, Жанубий Судан ва Яман энг катта хавф остида бўлади. Иқтисодиёти барқарор бўлган мамлакатларда инқироз эҳтимоли минимал бўлади ва бир қатор мамлакатларда у нолга яқин – масалан, Cингапур, Эстония ва Лихтенштейнда.

Муаммо сайёранинг энг катта давлати Россия ҳудудини ҳам четлаб ўтмайди: масалан, асрнинг охирига келиб дон ҳосилдорлиги учдан бирига камайиши мумкин. Ҳатто, рус шимолий ерлари музлоқ ерлардан холи бўлганда ҳам ғалла ҳосилдорлигида салбий тенденция юз беради.

Ҳароратнинг кўтарилиши юқумли касалликлар тарқалишининг ортишига олиб келади. Шундай қилиб, 2050 йилга келиб, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи чивин билан юқадиган касалликлар хавфи остида бўлади: безгак, денге иситмаси, молярия ва бошқа касалликлар кенг тарқалади.

Шу билан бирга, инфекцияларнинг Эвропага таъсири Осиё ва Африка мамлакатларига қараганда анча кам бўлади. Иқлимнинг кескин ўзгариши қор қопламининг умумий майдонини 25% дан кўпроқ камайишига олиб келади ва аср охирига келиб кўп йиллик музлик юзаси 72% га камайиши мумкин.

Йилнинг энг иссиқ даврида, сентябрда келадиган Арктика денгизларидаги муз бутунлай йўқ бўлиб кетади. Эриш бир қатор жиддий оқибатларга олиб келади: совуқ мавсумда ёғингарчиликнинг сезиларли даражада кўпайиши, бўронлар сонининг кўпайиши туфайли қирғоқларнинг йўқ бўлиши хавфи ортади. Зарар кўрган шельф ҳудудларда нефть ва газ қазиб олиш камаяди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×