Бундан йигирма йил аввал 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришга бағишланган Референдум бўлиб ўтган эди.
Бу йил ўтказиладиган референдумда Конституциямизга киритиладиган кескик кўшимча ва ўзгартиришлар хеч кимни бефарк колдирмаётганлигини жонажон халкимизнинг онгида ва калбида эртанги кунга бўлган ишончи, гурур ифтихори порлаб турганлигини хар онда гувохи бўлмокдамиз.
Юртбошимиз таъбири билан айтганда, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хохиш иродасининг ифодаси-ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади.
Референдум ҳақида сўз юритсак, Референдум яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси тарихида 1-марта 1991 йилнинг 29 декабрида референдум бўлган. Бу референдумда “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги ЎзР Олий Кенгашининг 1991 йил 31 августдаги Конституциявий қонуни тўғри қабул қилинганлигини Ўзбекистон халқи бир овоздан маъқуллади.
Дарҳақиқат, референдум (лот. referendum — билдирилиши керак бўлган) — умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли тушунилади. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакат халқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади.
Сайлов натижалари мажоритар тизим бўйича ҳам, пропорционал тизим бўйича ҳам аниқланиши мумкин бўлса, референдум натижалари фақат мажоритаризм (мутлақ кўпчилик овозини ҳисоблаш) тамойиллари асосидагина аниқланиши мумкин. Аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлиб, фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган. Референдум Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.
Референдум ўтказилиши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти чиқиши мумкин. Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳукукига эгадир. Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ўтказиладиган референдум ҳақида ҳар бир фуқаро албатта билимга эга бўлиши, қонунчиликни яхши билиши, ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис унумли фойдаланиши ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур масалани тартибга солиш учун қуйидаги қонун ҳужжатлари қабул қилинган. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуни (1991 йил 18 ноябрь) ҳамда 2001 йил 30 августда 265-II-cонли қонун билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонун (янги таҳрири) қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1171-сон қарори билан тасдиқлаган Референдум округлари ҳамда референдум ўтказувчи округ комиссиялари тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 28 июндаги 1172-сон қарори билан тасдиқлаган Референдум участкалари ҳамда участкa комиссиялари тўғрисидаги низом.
Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида унинг тизимига кирувчи Марказий сайлов комиссияси, Округ сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссиялари фаолият юритади. Марказий сайлов комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилингандан кейин кечи билан беш кун ичида референдум округларини тузиш ҳақида қарор қабул қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида 14 та референдум округлари тузилади.
Референдум ўтказувчи округ комиссияси референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ўн кундан кечиктирмай комиссия раиси, раис ўринбосари, котибидан ва комиссиянинг саккиз-ўн саккиз нафар бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.
Референдум участкалари эса референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин ўн беш кундан кечикмай туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан референдум ўтказувчи округ комиссиялари томонидан 20 нафардан 3000 нафардан ошмаган референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларни инобатга олган ҳолда тузилади.
Участка комиссиялар округ комиссияси томонидан халқ депутатлари туман, шахар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб тавсия этилган номзодлар референдум тайинлаш тўғрисидаги қарор эълон қилинганидан кейин йигирма беш кундан кечикмай 5-19 нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари, ва котибдан иборат таркибда тузилади. Участка сайлов комиссияси таркибининг сони зарур ҳолларда кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳозирда тайёргарлик ишлари қизғин бошлаб юборилган, яъни Республика ва ҳудудий тренерлар ҳамда участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибликка номзодлар ўқув курслари якунига етказилиб, барча семинар иштирокчиларига референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув-амалий қўлланма тарқатилди. Бундан ташкари Адлия вазирлиги томонидан тасдикланган режа-дастурлар асосида кенг камровли таргибот тадбирларида тушнтириш ишлари олиб борилиб, ахолининг кизиктирган саволларига хукукий тушунтиришлар берилмокда.
Ўзбекистон Республикасида референдум қачон ўтказилади деган савол албатта кўпчилликни қизиқтиради. “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан “Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси палаталарининг референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорларида уни ўтказиш санаси белгиланади, бунда овоз бериш палаталарнинг қарорлари эълон қилинган кундан эътиборан бир ярим ойдан уч ойгача бўлган даврда исталган кунга тайинланиши мумкинлиги белгиланган.
Аброр Бердиев
Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси