0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Фарғонада жорий йилда узум экспорти 6 миллион АҚШ долларидан ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилоятида миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган сара узум экспорти давом этмоқда. Бу борада божхона ходимлари ҳам тадбиркорларга қулай бўлган вақтларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказмоқда.

“Водий” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари таркибида Олтиариқ туманида 3 та, Қува ва Ўзбекистон туманларида 1 тадан экспортга кўмаклашиш марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бу марказларда экспортга расмийлаштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилиб, товарга тегишли юк кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Марказларда нафақат божхона, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш ва сертификатлаштириш идоралари фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Шу кунларда Олтиариқ туманидаги экспортга кўмаклашиш марказлари томонидан узум маҳсулотлари ташқи бозорга чиқарилмоқда. Ҳозирда тумандаги 20 та экспортёр корхона кунига ўртача 500 тонна узумни экспортга жўнатяпти. 2022 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан қиймати 6,4 миллион АҚШ долларлик 7 минг 100 тонна узумлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 83 фоизи Россияга экспорт қилинган бўлса, қолган қисми Белорусь, Монголия, БАА шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинган.

Маълумот тариқасида, 2021 йилда Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан қиймати 52,2 миллион АҚШ долларлик 65 минг 140 тоннага яқин узумлар Россия, Украина, БАА, Польша, Германия, Белорусь, Қирғизистон ва Қозоғистон каби давлатларга экспортга расмийлаштирилган. Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан экспортни қўллаб-қувватлаш ҳамда уни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида божхона назорати ҳамда расмийлаштируви жараёнлари тезкорлик билан амалга оширилмоқда. Бу борада барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари каби “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида хизмат қилаётган мурожаатлари бўйича узлуксиз божхона назорати ташкил этилган. Бундан ташқари товарларга тегишли йўл юк кузатув ҳужжатлари ҳам қисқа муддатларда расмийлаштирилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитаси томонидан экспортга йўналтирилган сифати тез бузилувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган юк автотранспорт воситаларини чегара божхона постларида тирбандликларда қолиб кетишини олдини олиш мақсадида “e-navbat” тизими фаолият олиб бормоқда. Эндиликда мазкур тизим орқали экспортга йўналтирилган тез бузилувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган юк автотранспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан ўзларига маъқул чегара божхона постларида ўзларига қулай бўлган вақтга навбат олиб шу вақтда чегара божхона постларидан навбатсиз ўтиш имконини бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини...

Больше похожих статей

×