0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Жазони ижро этиш тизими ходимларининг хизматни бодикамералар билан ўташ тартиби белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарори (445-сон, 15.08.2022 й.) билан Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, ҳар кунлик иш фаолиятини олиб бораётган ёки кунлик хизматга жалб этилган ходим маҳкумларни узлуксиз назорат қилиш ҳамда улар томонидан жиноят ва тартиббузарликлар содир этилишини аниқлаш учун бодикамералар билан таъминланади.

Бодикамера қуйидаги ҳолларда ишлатилади:

▫️кун тартибидаги тадбирларни амалга оширишда;
▫️умумий ва кунлик тинтувлар ўтказиш ҳамда кўздан кечириш жараёнида;
▫️маҳкумларни ЖИЭМга қабул қилишда;
▫️жиноят ва тартиббузарликлар содир этилганда;
▫️маҳкумларнинг хулқ-атворини назорат қилишда;
▫️маҳкумлардан тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар олинганда;
▫️маҳкумларга нисбатан жисмоний куч, махсус воситалар ҳамда тинчлантириш кўйлагини қўллаш чоғида;
▫️маҳкумларни ишга олиб чиқиш ва ундан қайтишда;
▫️маҳкумлар ва фуқароларни қабул қилиш жараёнида;
▫️фуқаролардан олинган йўқловларни қабул қилишда ҳамда посилка ёки йўқлов ва бандеролларни тарқатиш вақтида;
▫️маҳкумларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда;
▫️маҳкумларнинг учрашувларини ўтказиш жараёнида;
▫️маҳкумларга нисбатан интизомий жазо ва рағбатлантириш чоралари қўлланилаётган вақтда ҳамда маҳкумлар интизомий бўлинмага киритилаётганда ва чиқарилаётганда;
▫️маҳкумларнинг инсонпарварлик далолатномаларини кўриб чиқиш даврида.

Бодикамера ходим хизмат вазифасини бажаришга киришганидан бошлаб ишга туширилиши ва нарядни топширгунига қадар ишлатилиши лозим (хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ишларни бажариш вақти бундан мустасно).

Хизмат вазифасини бажариш давомида бодикамеранинг объективи ҳар қандай ҳолатда тўсилиши мумкин эмас.

Бодикамерадан шахсий мақсадларда фойдаланиш, уни бошқа ходимлар, маҳкумлар ва бошқа шахсларга бериш ҳамда ўз хоҳиши билан ўчириб қўйиш тақиқланади. Бодикамера хизмат вақтида доимо ишчи ҳолатда бўлиши шарт.

Маҳкум томонидан ходимга хизмат давомида берилган бодикамерага зиён етказиш, уни олиб қўйишга уриниш тақиқланади.

Шунингдек, маҳкумлар билан бодикамера орқали ёзиб олинган суҳбатларни Интернетга жойлаштириш, маҳкумнинг оила аъзоларига ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×