Замонавий дунёда интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Номоддий активлар улуши 1975 йилда 17 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йилда эса 90 фоизга кўтарилиб, уларнинг тахминий қиймати 21 триллион АҚШ долларини ташкил этмоқда.
Ҳозирда интеллектуал мулк Европада ЯИМнинг 45 фоизини, Хитойда 12 фоиз, Россияда 7 фоизини ташкил этади. Лекин Ўзбекистонда интеллектуал мулкни тижоратлаштириш даражаси жуда паст. Бундан эса олимлар, ихтирочилар, тадбиркорлар, ёзувчилар, санъаткорлар ва бошқа ижодкорлар жиддий жабр кўрмоқда.
Шу боис, ушбу ҳуқуқни конституциявий даражада эътирофини амалга оширмасдан туриб, самарали иқтисодий-ижтимоий ривожланишни таъминлаш қийин. Келажакда биз учун энг кўп фойда келтирадиган жиҳат ҳам айни шудир. Пахта, олтин каби маҳсулотлар ўз йўлига, лекин келгусида бизнинг интеллектуал маҳсулотларимиз, ихтироларимиз дунё бозорларини эгаллаши керак.
Хулоса:
Бугунги замонавий дунёда интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлаш жуда муҳим. Конституциядаги ушбу ўзгариш келгусида интеллектуал мулк объектларини (ихтиролар, асарлар) кўпроқ яратишга рағбат беради ва уларни тезроқ монетизация қилинишига, яъни даромад манбаига айланишга ёрдам беради. Бу эса ривожланиш деганидир.
Депутат: Ойдин Абдуллаева
Эксперт Шохжаҳон Жўраев