Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати $35,9 млнга тенг бўлган 60,6 млн литр автомобиль бензини импорт qilingan.Uning энг кўп қисми Россиядан олиб келинган бўлиб, ҳажми 48,8 млн литрни ташкил этади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида эса республикада 562,7 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Ушбу махсулот айниқса, февраль ойида энг кўп ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳажми 98,2 минг тоннага етган.
Қуйида ойлар кесимида бензин ишлаб чиқариш ҳажми берилган:
Январда – 97,8 минг тонна
Мартда – 92,6 минг тонна
Апрелда – 93,7 минг тонна
Майда – 92,7 минг тонна
Июнда – 87,7 минг тонна
Бенсин ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 % га ошган.