0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам учун бугун уларнинг эҳтиёжи қай даражада таъминланмоқда?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасида амалга оширилган ишларнинг натижалари ва келажакдаги режалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Агентлик директори А.Инақов, директорнинг биринчи ўринбосари Б.Каримов, директор ўринбосари Ғ.Исроилов, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси бошлиғи У.Назарматов йиғилган ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Хусусан, қуйидаги маълумотлар келтирилди:
Кейинги 5 йилда республикадакексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар аниқ натижаларга олиб келди. Бу ишларнинг барчасининг негизида Муҳтарам Юртбошимизнинг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг тақдири, уларнинг  муаммоларига бўлган алоҳида эътибори, меҳри ётади.

норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилди ҳамда жаҳон андозаларига мослаштирилди;

Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси”ни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинди.

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бепул тиббий-ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш кўлами 80 минг нафардан 120 минг нафарга (50 фоизга) ортди;

ўзгалар парваришига муҳтож 18 минг нафардан зиёд  якка ёлғиз ва ёлғиз истиқомат қилувчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олинган;

ўзгалар парваришига муҳтож 4,0 минг нафардан зиёд  якка кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган асосий озиқ-овқат ва гигиена воситалари сони 15 тадан 19 тага оширилди;

жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб, 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ўрнига ҳар ойда ёлғизларнинг пенсиясига 300,0 минг сўмдан компесация тўловларини амалга ошириш жорий қилинди;

“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида давлат таъминотига олинган шахслар сони 14,0%га ортиб, 9,3 минг нафарни ташкил этди;

ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг рўйхати 22 турдан 27 тагача кўпайтирилди;

реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш деярли 2 баробарга кўпайиб, 40,0 мингтадан ортди. Муҳтож фуқароларнинг ўзи танлаган ишлаб чиқарувчидан ушбу маҳсулотларни олишларини таъминловчи тизим жорий қилинди;

санатор соғломлаштирилганлар ва реабитация қилинганлар 65,0 минг нафарни ташкил этиб, 20,0%га ортди;

тиббий-ижтимоий муассасаларда 340,2 млрд. сўмлик қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди;

Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ–98-сон қарорига биноан 9 та тиббий-ижтимоий муассасаларда 89,1 млрд. сўм қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қарши ва Урганч шаҳарларида ҳар бири 75 ўринли, Бухоро шаҳрида 100 ўринли санаторий, Қумқўрғон туманида болалар учун 150 ўринли “Мурувват” уйи, Термиз туманида 100 ўринли реабилитация маркази янгидан ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–22-сонли қарорига асосан:

бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган эски тиббий-меҳнат экспертиза комиссиялари тизими ўрнига инсоннинг туғилгандан токи умрининг охиригача бўлган даврини тўлиқ қамраб олган ягона замонавий тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари тизимига ўтилди;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, уларга ногиронликни белгилаш, ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронлик муддатсиз даврга белгилаш тартиби жорий қилинди;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати таркибида 18 ёшгача болаларга ногиронликни белгилаш комплексига масъул бўлган 19 та педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилди;

2021 йилнинг 1 декабридан бошлаб, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахснинг ишлаши мумкин бўлган касблар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда “Бандлик хизмати” ахборот тизимига юбориш тизими жорий этилди;

2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларнинг парвариши билан банд бўлган болаларнинг рўйхатини Пенсия жамғармасига электрон тарзда ўтказиш тизими йўлга қўйилди.

Юқорида қайд этилганлар республикада ногиронликни белгилашнинг умумэътироф этилган “Ижтимоий модели”га ўтиш йўлидаги қилинган изчил қадамларга мисол бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури, Жаҳон банки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг техник кўмагини жалб қилган ҳолда ногиронликни белгилашнинг “Ижтимоий модели”га босқичма-босқич ўтиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Тиббий-маслахат комиссиялари (ТМК) ва тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиялари (ТИЭК) ўртасида электрон маълумот алмашиш  жорий қилинмоқда. Хусусан:

2022 йил 1 августдан ногиронлик белгилаш учун зарур бўлган тиббий хулоса ва ҳужжатларни Тошкент шаҳрида;

2023 йилнинг 1 январидан эса, бу ишларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий қилинади.

Топшириққа биноан жорий йилнинг 1 сентябрига қадар «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу платформа орқали ногиронлиги бўлган шахсларга электрон тарзда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан тиббий хулосалар тақдим этилиши ҳамда Агентликнинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан таъминотнинг босқичларини реал вақт режимида кузатиб бориш тизими жорий этилади.

2021 йилда кўзи ожиз болалар ва катталарга 1,8 минг дона овозли термометр, 2 минг дона овозли тонометр, 4 минг дона йигма Брайл алифбоси ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар бериш учун 5 минг дона махсус функцияга эга «Ақлли соат”лар харид қилинди ва жорий йилнинг биринчи ярмида муҳтожларга етказилди.

Хулоса шуки, соҳа янги бўлишига қарамай, мавжуд камчиликлар изчил бартараф қилиниш йўлида эканлиги, ҳам тиббий, ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламнинг ҳар бир аъзоси эътибордан четда қолмаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Соҳа ривожи аҳолининг маълум бир қисми фаровонлининг гарови эканлигини унутмаслигимиз зарур.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Францияда Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси маркази бўйича янги тақдимот ўтказилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Ислом оламидаги мавқеи ва нуфузи тобора ортиб бораётганини алоҳида қайд этиш лозим. Муҳтарам Президентимиз давлат раҳбари сифатида иш бошлаган илк кунларданоқ, юртимизда виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларни ҳимоялаш, муқаддас динимизнингинсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишг аалоҳида эътибор қаратди. 2017 йилнинг 23 июнь куни Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишчора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилиниши бу масалада қўйилган энг улуғ қадамлардан бири бўлди.   Қарор эълон қилиниши билан ана шу муҳташам марказни барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Марказ биноси учун пойтахтимизнинг қадимий маънавий масканларидан бири - “Ҳазрати Имом” мажмуасига ёндош ҳудудданги  қарийб 7 гектар майдондаги учқаватли марказ қадимий мадрасаларимиз услубида қурилмоқда. Бу марказ минг йиллар илгари муқаддам ота-боболаримиз асос солган цивилизациялар ҳамда уларнинг мантиқий давомибўлган Янги Ўзбекистоннинг илмий, маданий-маърифий салоҳиятини жаҳонга намоён қилиши лозим.  Марказдан бой музей ва кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари,  ахборот-ресурс маркази, академия, архив ва қўлёзмалар фонди ўрин олади. Кутубхона ва фондларни мамлакатда ва чет элларда сақланаётга нқадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқалар, замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатлар билан бойитиш, 300 ўринли конференция зали барпо этиш ҳам кўзда тутилган. Шу билан бирга маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда, илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, Мусулмон Ренессанси даврида илм-фан, маданият ва санъат, меъморчилик ривожи тўғрисидаги кенг қамровли маълумотлар бериш, динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни самаралийўлга қўйиш мақсадида  ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ИРСИКА  каби халқаро ташкилотлар биланяқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам  Марказнинг асосий вазифалари қаторидан жой олган.   Бугунги кунда Марказ биносининг ички дизайнини такомиллаштириш, контентини бойитиш, замонавий технологиядарни жорий этиш борасида қатор хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Ана шундай компанияларидан бири Франциянинг “WILMOTTE” компаниясидир. Куни кеча Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Франциянинг Париж шаҳрида мазкур компаниянинг раҳбари Андрие Барине билан учрашув ўтказди. Унда...

Больше похожих статей

×