0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Эксперт фикри — Конституцияга ўзгартиришлар: Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, қонун билан муҳофаза қилинади. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси таъқиқланади. (24-модда)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Биз ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сонини босқичма-босқич камайтириб, бу жазони тўлиқ бекор қилдик. Шунга қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда. Ваҳоланки, яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган. Номукаммал суд тизимидаги бир хато инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин. Чунки эртага уни қайтариб бўлмайди. Инсон зоти бундай қарор чиқариши одамийлик мезонларига тўғри келмайди.

Киритилаётган ўзгартириш нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда тақиқланишини эълон қилмоқда. Ўзгаришнинг Конституциядан ўрин олиши буни янада мустаҳкамлайди, давлатимиз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади. Бугунги кунда 106 давлатда (Италия, Норвегия, Швенция, Польша ва бошқ.) ўлим жазоси барча жиноятлар учун бекор қилинган.

Хулоса: Инсон ҳаёти – олий қадрият ва илоҳий неъмат, бунинг Конституциямизда акс эттирилиши бизни дунё ҳамжамиятидаги нуфузимиз яна бир поғона ошишига хизмат қилади, демократик ислоҳотлар ва инсонпарварлик йўлида собит эканимизга ишончини янада оширади.

Депутат: Иномжон Қудратов
Эксперт: Фарҳод Примов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) нима?

Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида туб бурилиш ясашга қаратилган бутун бир қатор...

Больше похожих статей

×