0.2 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Халқ розилиги — фаолиятимиз мезонидир

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

қиймати –қарийб 7 млрд сўм бўлиб, бу 540 та хонадонга ободлик кириб келади.

Мурожаатлар асосида тадбиркорлик, меҳнат ва бандлик, маҳалла, оила, хотин-қизлар йўналишига оид масалаларни ҳал қилишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Айтайлик, Қўшработнинг “Янгиқишлоқ” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган Юлдуз Исроиловага, мурожаатидан сўнг ўз томорқасида иссиқхона қуриш учун кредит ажратилди. Ёхуд Иштихоннинг “Катта қанғли” маҳалласида яшовчи Гўзал Алиқулова, “Хонақа” маҳалласида истиқомат қилувчи Илҳом Жозиловнинг ҳам кам фоизлик имтиёзли кредит олиш учун билан боғлиқ масалалари ҳал қилиб берилди.

Қўшработ тумани Соҳибкор маҳалласида яшовчи Наргиза Очилованингмурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. 5 нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказаётган бу аёлнинг турмуш ўртоғи бош мия операциясини бошдан ўтказгандан сўнг меҳнатга лаёқатини йўқотади. Икки нафар фарзанди талаба бўлгач рўзғор харажатлари кўпайиб, турмуш ўртоғини даволатишга маблағ топа олмаган Наргиза Очиловаайни масалада ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мутасаддилар бу масалани жойига чиқиб ўргангач, беморга амалий ёрдам кўрсатилиб, соғлиғини тиклаб олишига кўмаклашилди.

Туманнинг “Майинтепа” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Камаровул” қишлоғида истиқомат қилаётган Райҳона Шукурова 2022 йилнинг 1-мартида Тошкентда академик Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди. Туғма  юрак нуқсони билан болалигидан курашиб келаётган бу қизнинг дарддан фориғ бўлиб, соғайиб кетишида Халқ қабулхонаси амалий ёрдам кўрсатди.

Оқдарё тумани “Наврўз” маҳалласида яшовчи Матлуба Умированинг уч  фарзанди бор. “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи бу  аёлнинг мурожаатидан сўнг унинг уйи таъмирлаб берилди.

Иштихонлик Нодира Ҳамроеванинг боқувчисини йўқотгани, 5 фарзандини ёлғиз ўзи улғайтираётгани, кўп йиллардан буён ижарада яшаб келаётгани инобатга олиниб, ёлғиз аёл ижтимоий уйга жойлаштирилди.

Мухтасар айтганда, Самарқанд вилоятида ҳам ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилиши кўплаб муаммоларнинг ҳал бўлишига замин яратмоқда. Масъулларнинг жойларга чиқиб аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши халқнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермоқда, бу эса пировардида одамларнинг давлатга, адолат ва қонун устуворлигига, эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) нима?

Ўзбекистонда хусусий секторни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида туб бурилиш ясашга қаратилган бутун бир қатор...

Больше похожих статей

×