- Advertisement -
Прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўрта асрларга оид ноёб маданий мерос объекти бузилиб, ўрнига уй-жой қуриб юборилгани аниқланган.
Етказилган зарар миқдори 72 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани Навкент маҳалласида жойлашган “Ўрдатепа” археология ёдгорлигининг 0,03 гектар қисми фуқаро Ж.У. томонидан ҳамда 0,02 гектар қисми фуқаро А.Ю. томонидан махсус техника ёрдамида бузиб ташланиб, ўрнига ўзбошимчалик билан уй-жой қурилган.
Текшириш натижасига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.