Фикр билдиришди: Депутат — Умид Жаббров
Эксперт: Баҳодир Исмоилов: “Снос” муаммоси уй-жой дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қонунчиликдаги мавжуд камчиликларни кўрсатиб берди.
2020 йилда “снос”га тушган мулкларнинг атиги 45 фоизига компенсация тўлаб берилган, қолган қарздорлик 2021 йилда тўлиқ қоплаб берилган бўлса-да, орада компенсация пулини кутган аҳоли сарсонгарчилигига йўл қўйилди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Конституцияга уй-жой дахлсизлигига оид қоида киритилмоқда. Конституцияда бу қоиданинг мустаҳкамланиши орқали аҳолининг уй-жойлари катта-кичик амалдорларнинг қарорлари билан олиб қўйилмаслигига ва инсонларнинг кўчада қолиб кетмаслигига эришилади.
Хулоса: Хусусий мулк дахлсиз бўлиши шарт. Эртага яна кимлардир ўзига ёки уйини бузишга келган бирор давлат хизматчисига ўт қўймаслиги, бульдозерлар тагига ташламаслиги, минглаб аҳолининг тинчи бузилмаслиги учун ҳам Конституцияда ушбу қоида киритилиши лозим».