- Advertisement -
Тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинган:
🔹молиявий ҳисоботлар нусхалари;
🔹давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар;
🔹тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари;
🔹лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар;
🔹қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар.
📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармони