Давлат хизматлари кўрсатилиши соҳасида жорий йилнинг 1-ярим йиллиги мобайнида жами 72 717 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шундан, 56 059 таси муддат бузилиши, 7 012 таси ортиқча ҳужжат талаб қилиш, 4 522 таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, 1 245 таси асоссиз рад этиш, 10 таси ваколатли органнинг қонуний талабини бажармаганлик ҳамда 3 869 таси бошқа турдаги қонун бузилишларни ташкил этади.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 476 та тақдимнома киритилди, 114 та профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда 720 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 496 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, улардан 10 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, шунингдек 720 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.