14.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 29 сентября, 2024

2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Республикамизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Жараён уч босқични қамраб олади.

Биринчи – тайёргарлик босқичи уч йилга яқин вақт давом этади. Бунда аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилади. Реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқилади, аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилиш методологияси ишлаб чиқилади ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.Иккинчи босқич 10 кундан 60 кунгача даврни ўз ичига олади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади.

Яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади.Учинчи босқичда аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материаллар, маълумотлар қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади. Олинган материаллар автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланиб, бирламчи маълумотларни автоматлаштирилган дастурларга киритиш учун кодланади, назорат ва таҳрир қилинади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олиниб, натижалар эълон қилинади ва тарқатилади. Мазкур босқич 2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.

Руйхатга олишни ташкил этишда асосан МДҲ давлатларидан Белоруссия, Россия тажрибаларидан фойдаланилмоқда. Аҳолини руйхатга олиш бир ой давом этса, бирламчи натижалар 2024 йилда эълон қилинади.Руйхатга олиш жараёнида ҳар бир рўйхатга олувчига аҳоли пунктининг харитасидан келиб чиққан ҳолда 350-450 кишидан, бориши қийин бўлган ва олис ҳудудларда аҳолининг сони ўртача 250 нафардан тақсимот қилиб берилади.

Рўйхатга олувчи 12 кун муддат ичида белгиланган аҳолини тасдиқланган шакллар асосида уйма-уй юрган ҳолда руйхатга олиб чиқади. Олинган маълумотларнинг сир сақланиши кафолатланади. Тўлдирилаётган шаклларда ҳар бир шахс тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, турар жойнинг хусусиятлари, яъни яшаш жойида мавжуд қулайликлар, шу жумладан, санитария-гигиеник шароитлар, уй хўжалиги аъзолари томонидан узоқ вақт мобайнида фойдаланиладиган воситалар билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам олинади.

Хўш, аҳолини рўйхатга олиш нима учун керак?Биринчидан, аҳоли сони тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўлинади. Иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, демографик ҳолат, аҳолининг жинси, ёши, миллати бўйича маълумотлар аниқлашади. Бу кўрсаткичлар Иктисодий ривожланиш дастурлари белгиланишида ёрдам беради.

Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини руйхатга олиш ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараённи муваффақиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×