- Advertisement -
Кутилмаганда энг керакли ҳужжатни йўқотиб қўйдингиз. Ҳужжат айни вақтда сизга жудаям зарурми? Уни қайта тиклаш имкони бор. Бунинг учун нима қилиш керак?
Aлбатта, my.gov.uz имкониятларидан фойдаланиш лозим. Мазкур ҳолатда талабгор иккита хизматдан фойдаланади:
– дастлаб топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юборади;
– сўнгра йўқолган ашё топилмагани тўғрисидаги маълумотномани олишга ўтса бўлади. Ушбу жараёнда биринчи хизматдаги ариза рақами киритилади. Хизматлардан биринчиси бепул, иккинчиси эса пуллик (13500 сўм).
Агар сиз my.gov.uz фойдаланувчиси бўлсангиз, 10% чегирма мавжуд (12000 сўм).