1.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 января, 2025

Геодезия ва картография йўналишида хусусий фаолиятни йўлга қўйишда тадбиркорлик субъектларига яратилган имкониятлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётнинг барча соҳаларида рақамлаштириш ва инновацион ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб ахборот тизимлари ва веб-порталлар яратилмоқда ҳамда ушбу ахборот тизимлари ёрдамида аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиб борилмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори билан тасдиқланган “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги ягона низомнинг 22-иловасида Геодезия ва картография фаолияти паспортида фаолият турлари белгиланган.

Ушбу низомга ва паспортда белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ хабардор қилувчилар ўз фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисидаги хабарномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ёки “Лицензия” ахборот тизими орқали хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятни бошлашдан олдин аризаларини электрон шаклда юбориш йўлга қўйилган.

Дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш билан биргаликда геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга қуйидаги қулайликлар яратилган: — тадбиркорларга геодезия ва картография ишларини амалга ошириши учун, зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжуд бўлиш талаби бекор қилиниб, Кадастр агентлигининг веб-саҳифаси орқали очиқ фойдаланиш имконияти яратилди;

— аризани кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги йиғим – ярим бараваргача ўзгартирилди;

— тасдиқнома олишга тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш ишлари 20 кун давомида бажарилган бўлса, ахборот тизими орқали онлайн режимда, яъни тизими орқали ҳужжат тақдим қилинган куннинг ўзидаёқ тасдиқномани юклаб олиш имконияти яратилди.

— тадбиркорлик субъектларининг анъанавий усулда ҳужжатларни тақдим қилиш ўрнига, инсон омиллари аралашувисиз licenses.gov.uz портали орқали ариза топширилиши имконияти яратилиб, ҳужжатлари идоралараро ахборот тизим орқали ўрганилиб, тадбиркорлик субъектларига тасдиқнома юбориш амалиёти йўлга қўйилди;

— геодезия ва картография йўналишидаги мутахассислиги бўйича иш малакасига эга бўлиш талаби 2 йилдан 1 йилгача қисқартирилди; — ходимларнинг маълумотига оид талаблар геодезия, картография, кадастр, геоинформатика, компьютер инжиниринг, ерни масофадан зондлаш, ер тузувчи муҳандиси каби мутахассислик йўналишлари билан кенгайтиришга имкониятлар яратилди.

“Лицензия” ахборот тизими ишлаб чиқилиши билан барча геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлиги учун юборилган аризаларни кўриб чиқишда инсон омили аралашувисиз автоматлаштирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×