Давлат экология қўмитаси ва “Фалсон ҳунтинг солутионс” компанияси томонидан Ўзбекистон «Қизил китоби» ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш йўрға тувалоқлардан яна 402 таси Устюрт текислиги ҳудудига қўйиб юборилди.
Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистонда 2017-2021 йиллар оралиғида жами 9491 бош йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилган.Йўрға тувалоқ Ўзбекистонда асосан Қизилқум чўлида, ундан ташқари Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказ орти, Миср, Ғарбий Осиё, Мўғулистонда уялайди.Чўлларга баҳорга яқин учиб келади. Ҳар бири 2, 3 донадан тухум қўяди ва 21, 25 кун давомида босиб ётади. Полапонлари июнь-июль ойларида уча бошлайди.
Айни пайтда мамлакатда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган.