18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Нафақа тўланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ, аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланиши белгиланган. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъий назар аёлга тўлиқ берилади.

Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1136, 08.05.2002-й 40-бандига асосан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими томонидан тумандаги ташкилотлар ходимларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўловлари юзасидан ўрганиш ўтказилганда, айрим қонун талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланди.

          Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани Халқ таълим бўлимининг маълумотига кўра, 256-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Юсупова Мухлиса Файзирахмоновнага 2022-йил 1-апрелдан ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан 10 029 000 сўм нафақа пули ҳисобланган.

Бироқ, айрим сабабларга кўра мазкур нафақа пули ўз вақтида тўлаб берилмаган.

          Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 493-моддасига асосан, мансабдор шахс томонидан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонунчиликда белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Туман Халқ таълими бўлими нафақа пулини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги учун юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида” ги Низомга асосан, 2022-йил 8-июнь куни Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимига 1-01/2-7/101-сонли тақдимнома киритилиб, фуқаро M.Юсуповага ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати ҳисобланган 10 029 000 сўм нафақа пуллари тўлиқ тўлаб берилди ва масъул шахсларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Шокир ЮСУПОВ

Мирзо Улуғбек туман адлия

                                                                                  бўлими бошлиғи в.в.б

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×