18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Наманган: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятига назар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Гуллар шаҳри Наманган, аслида асл меҳнаткашлар, тадбиркорлар, ори режаларидан буюк гўзал кўнгил соҳиблари ватани. Наманган нафақат гуллар, балки кўпроқ камтарона қўлини кўксига тутиб турган мард, кўзи тўқ тадбиркорлар диёри.

Бу вилоятга илк бор ташриф буюришим боис мозий билан келажак ораси бўлмиш бугун тарихдан узилмаган ҳолда “яшаётгани”га очиғи ҳайратда қолдим. Вилоятнинг   шаҳар қисмида ҳатто баланд-баланд тепаликларда кўклик бағрида қад ростлаб, камтарона салобат кўрсатаётган уйлар диққатимни тортган илк жиҳат бўлди. Ташрифимиздан мақсад Президентимиз томонидан янги таъсис этилган “ҳоким ёрдамчилари” лавозимида фаолият юритаётган соҳа мутахассислари томонидан охирги беш ой давомида амалга оширилган ишлар билан танишиш эди. Хабаримиз бор, ҳоким ёрдамчилари маҳаллабай тизимида ишлашади. Демакки, хизмат сафаримиз давомида бевосита маҳаллаларни айланиб, келтирилган маълумотларни қанчалик натижаворлигини ўз кўзимиз билан кўриш имконига эга бўлдик.

Давлат идораларида меҳнат қилганимда устозларимиз: “Иш бор ерда, камчилик бўлиши табиий. Вазифамиз шу камчиликларни кўра олиш, тўғри қабул қилиш ва бартараф этиш” деб ўргатишарди. Шу ўринда, Наманганда камчилик сезмадим деб айтолмайман, бироқ меҳнатдан қочган ҳеч бир кимни кўрмадим. Вилоятда мавжуд 784 та маҳаллада яшаётган 778 000 оиланинг бариси хатловдан ўтказилган, демакки, ҳар бир масъул унга бириктирилган ҳудуддаги ёрдамга муҳтож, ишсиз, ёлғиз кишилар, етимлару қарияларнинг бари маълумотларни шакллантирган.

Вилоят марказидаги мономарказ мисолида айтадиган бўлсак, шу ернинг ўзида Корея ва Германия ҳамкорлигида иккита нуфузли ўқув марказлари ишга туширилган. Кимни ўқув марказлари билан ҳайрон қолдирмоқчи бўляпсан демоқчимисиз? Шошилманг. Бу ерда хорижлик – корейс ва немис мутахассислари таҳсил беришади.

Мономарказда 28 та йўналишда 1,5 минг нафар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитилиб, мутахассислиги бўйича иш билан таъминланди. 2022 йил якунига қадар қўшимча 3,0 минг нафар ишсиз фуқароларнинг касбга ўқитилиб, бандлиги таъминланиши режалаштирилган.

Вилоятнинг “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида умумий қиймати 227,3 млрд.сўмлик жами 46 та лойиҳаларни амалга ошириш орқали қўшимча 4535 нафар янги иш ўринларини яратилади. Ҳозирда у ерда чарм поябзал ишлаб чиқарувчи “Мастер класс дизайн” МЧЖ ишга туширилиб, бу ерда туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда сифатли оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Сўнгги техникалар билан жиҳозланган мазкур корхона янги иш ўринларини яратди.

Хўжаобод МФЙда фуқаро Тўхтамирзаева Манзура томонидан ўз хонадонида чинни буюмларига ишлов бериш лойиҳаси ва кооперация асосида аҳоли хонадонларида йўлга қўйилган чинни буюмларига ишлов бериш жараёни билан танишилди. Тадбиркор ташаббуси натижасида 45 нафар аёл-қиз иш билан таъминланган. Ундан ташқари ёш қизлар ҳунар ўрганмоқда. Бу ердаги чиройли ўзбекона муҳит касаначиликнинг гўзал моҳиятини ёрқин рангларда очиб бергандек гўё. Ҳовли бўйлаб, идишларга ишлов бераётган қизлар билан суҳбатлашар эканмиз, бошқа гуруҳ қизларининг халқчил лапарларни хиргойи қилаётгани қулоғимизга чалинди. Ўзбекона урф-одатлар уфуриб турган бу корхона 10 000 АҚШ долларига яқинда замонавий ускуна харид қилгани кишини қувонтиради.

“Соҳил” МФЙ худудида “Учқўрғон форель балиқлари” МЧЖ ҳоким ёрдамчилари ташаббуси билан умумий қиймати 34,0 млрд.сўмлик балиқчилик кооперацияси ташкил топган. Корхонанинг йиллик экспорти 1,4 млн.доллар. кичик ҳовузчалардан иборат бу комплекснинг ҳар бир ҳовузи чегараланган бўлиб, алоҳида оилаларга кредит маблағи ҳисобига ажратиб берилган. Эътиборли жиҳати етиштирилаётган балиқларни ҳокимиятнинг ўзи тадбиркорлардан харид қилиб, 20 млн долларлик экспортни амалга оширган.

“Олахамак” МФЙ худудидаги “Олахамак” касб-ҳунар коллежида ташкил этилаётган 22 та йўналишда 1400 нафар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитилиб, мутахассислиги бўйича иш билан таъминланиши режалаштирилган. Яъники, қурилиши бошланган саноат мактаби ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган тадбиркорларга ижарага бино қисмлари берилиши ва мактаб битирувчиларни шу корхоналарда ишга жойлаштириш режалаштириляпти.

Наманганни гулсиз тасаввур қилиш мумкинми? Йўқ, албатта. Наврўз МФЙда “Наманган Наврўз гуллари” МЧЖ фаолият йўналиши маҳаллада йўл бўйида гулчилик маркази ташкил этилаётган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 2,0 млрд.сўмни ташкил этиб, янги 60 та иш ўринлари яратилади. Рангоранг гуллар навлари ва турлари эстетик завқ улашади.

Поп тумани Ором массивида ҳар бир фуқарога 10-сотихдан жами 51,7 гектар ер майдонга умумий қиймати 75,0 млрд.сўмлик лимонария ташкил этилмоқда. Лойиҳани тўлиқ ташкил этиш орқала 750 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Наманган. Чодак. Эшитганлар борми? Билганлар бу ерни Швейцария дейишар экан. Осмонўпар биноларданда баланд дарахтлар бениҳоя гўзал манзара касб қилар экан. Йўлнинг икки томони бўйлаб юрак гупурар ҳиссиётни бераётган она табиатнинг “табиий”лиги, бу заминнинг яшиллиги ҳали табиатни асраб қолиш умидини инъом қилди. Айнан шу манзиллар бўйлаб қад кўтарган кўп қаватли уй тақдимоти ҳам вилоят ривожланишдан тўхтамаётганини кўрсатиб турибди. Мутасаддилар доимий изланишда. Ҳудуд бўйлаб, туристик комплекс иншоотлари қурилган. Бениҳоя гўзалликнинг макони бўлмиш бу ерлар эртакларда  келтирилган жаннат қиёсидир.

Айтмоқчиманки, Наманган замини Оллоҳ буюрган барча моддий ва номоддий хазина конидир. Аввало, вилоятнинг яширин потенциали ҳақида билдиришимиз, сўнг эса Ер курраси сатҳида бўй чўзиб турган тирик афсона шаҳар асл аксини қайта тиклашимиз зарур.  

Ҳоким ёрдамчиларининг заҳматли ва масъулиятли меҳнати ишга жойлашиб, оиласи турмуш тарзини яхшилаётган ҳар бир ёрдамга муҳтожнинг ўзини кераклигини ҳис қилаётганида намоён.

Малохат АРТИКОВА тайёрлади

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×