19.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Диний таълим муассасаларига қабул вақти ва ҳужжатлар рўйхати маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2022/2023 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари офлайн шаклда таълим муассасаси қабул ҳайъати томонидан қабул қилинади. Бу ҳақда идора ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳужжатлар ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади. Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– таълим муассасаси раҳбари номига ариза;

– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

– маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси);

– 3,5х4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (охирги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши керак);

– чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа хорижий тил бўйича тест топширувчилар учун) асл нусхаси.

Олий диний таълим муассасаларида, жумладан, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси бўйича 2022 йил 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача), Ҳадис илми мактабида 2022 йил 20 июндан 10 июлгача (шу куни ҳам соат 18:00 гача) қабул қилинади. Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– таълим муассасаси ректори номига ариза;

– паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);

– ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

– 3,5х4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

– “Ягона олимпиада” танлови дипломи (танловда 1-2- ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар учун).

Гўзал ШОКИРЖОНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×