19.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Сурхондарёда юзга яқин экин майдонида қурилган объект бузилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда ерга бўлган ҳуқуқни ишончли ҳимоя қилиш, ер тўғрисидаги қонун бузилиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ер билан боғлиқ муносабатларда шаффофлик таъминланаётир.

Бироқ, ер тўғрисидаги қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётганига қарамасдан, ерларни ноқонуний эгаллаш ва ноқонуний объектлар қуриш билан боғлиқ жараёнлар ҳамон давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари биргина жорий йилнинг ўтган даврида ноқонуний қурилмаларни бузишга оид 260 дан ортиқ ижро ҳужжатини иш юритувдан тамомланган. Бу масала билан боғлиқ мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида олиб борган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида 154 та ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан ижросиз қайтарилган. 15 таси суд қарори билан бекор қилинган.

– Ер-давлат мулки, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси масъул ходими Қ.Турсунов. – Унинг ҳар қаричидан асраб-авайлаб фойдаланиш барчанинг бирдек бурчидир. Лекин, айрим шахслар ҳануз ерларни ноқонуний эгаллашга уриниб, объектлар қуриш билан боғлиқ ҳаракатларни содир этаётгани ачинарлидир. Бундай қалтис ишга қўл ураётганларга суд органлари орқали қонуний чора кўрилмоқда. Барпо этилган ноқонуний қурилмалар судларнинг тегишли қарорлари ижроси доирасида бузилиб, ерга эгалик ҳуқуқи берилган субъектларга қайтарилмоқда.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг қарорига асосан яқинда Ангор тумани “Қорасув» ўрмон хўжалигига тегишли 58-дала контуридан ўзбошимчалик билан қурилган умумий майдони 69,2 квадрат-метр ўлчамдаги иккита ноқонуний қурилма МИБ туман бўлими ва мутасадди ташкилотлар ходимлари ҳамкорлигида мажбурий тартибда бузилиб, ўрмон хўжалигига қайтарилди. Ёки Жарқўрғон туманидаги “Соқчи Дон Экспорт” фермер хўжалигига қарашли экин майдонининг қарийб 30 квадрат-метр майдонига ғайриқонуний учта бино қурилгани аниқланди. Фермернинг даъво аризасига кўра, суд бино-иншоотларни бузиш ва ерни хўжаликка қайтариш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур ҳужжат ҳам белгиланган тартибда ижро этилиб, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони фермер хўжалигига олиб берилди.

Мутахассисларнинг фикрича, эндиликда ер ресурсларини ўзбошимчалик билан эгаллаб, уй-жой қураман ва кейинчалик расмийлаштириб оламан, деган инсонлар қаттиқ адашади. Чунки, ҳар қарич ернинг ҳисоб-китоби бор. Ерларни талон-тарож қилишга асло йўл қўйилмайди. Бу масала билан боғлиқ муносабатлар тенглик ва очиқлик асосида амалга оширилади. Вилоятда йилнинг ўтган даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланган сувли ерларда ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган юзга яқин объект бузилиб, ушбу масала билан боғлиқ суд ҳужжатининг ижроси таъминлангани ҳам бунга яққол далилдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×