19.1 C
Узбекистан
Вторник, 21 мая, 2024

Жамиятда журналист ўрни борми, Тўртинчи хокимятга хурматми

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

«Севимли» телеканали журналистлари ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланди сарлавхаси остида Human.uz ахборот сайти хабар ёзмоқда, журналистлар даврасида «Пахтакор» стадионида Ўзбекистон-Ироқ футбол терма жамоалари ўйини вақтида «Севимли» телеканали «Замон» дастури журналистларининг фаолиятига тўсқинлик қилиниб, оператор Т.Иброҳимовга нисбатан тан жароҳатлари етказилганлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Ходиса 11 июнь куни бўлгани айтилган.

ИИВ Ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди деб ёзмоқда сайтда.

Бугун 13 июнь, ижтимоий тармоқда блогер Muxbir Daliyev томонидан қўйилган посда кенг оммани эьтиборига сабабчи бўлаётган шундай маьлумотлар ўрин олган.

13 июнь соат 9:50 да Андижон шаҳар Янги бозор савдо мажмуасида Илёс исмли Андижон ИИБ ходими томонидан шакар савдосини суратга олаётган Human.uz ходимининг (штатда ишлайди) хизмат телефони видеога олиш қонунга зид деган иддао билан куч ишлатиш йўли билан тортиб олинган. Бир қанча уринишлардан сўнг ҳам смартфон қайтариб берилмаяпти. Ягона шарти – куч ишлатиш йўли билан олинган ва ИИБ ходимининг куч ишлатгани ҳамда телефонни тортиб олгани суратга олинган видеони ўчириб юбориш экан.

Кеча футболга кира олмаган Замон мухбирларини калтаклашганди. Энди шу ҳолат (журналистга таҳдид, иш фаолиятига тўсқинлик қилиш) Андижонда такрорланяпти.

Ўта тезкор муносабат, телефонни ҳеч қандай кавлашларсиз қайтиб беришларини кутиб қоламиз!

Ўз хизмат вазифаларини ва қонунни билмайдиган ИИБ ходими шунчаки қутулиб кетадими ёки ишдан бўшайдими, вазиятни кузатамиз.

Вазирлик нега вазиятни нотўғри талқин қилмоқда?!

Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган муносабатга муносабатимиз.

Биринчидан, тасвирга олиш бошланиши биланоқ, ИИб ходими томонидан ҳеч қандай огоҳлантиришсиз телефон Human.uz ходими қўлидан тортиб олинган.

Иккинчидан, тасвирга олиш бошланишидан кўп вақт ўтмасдан ва телефонни тортиб олган ИИБ ходими ёнига ҳеч бир фуқаро мурожаат қилмасидан туриб, ходим телефонни куч ишлатиш йўли билан тортиб олган. Буни телефонда тасвирланган видеоёзув орқали халққа исботлаш мумкин (агар мажбуран ва қонунга хилоф тарзда ўчиртирилмаса).

Учинчидан, ҳеч бир фуқаро ва Human.uz ходими ўртасида келишмовчилик келиб чиқмаган, буни ҳам телефондаги видеоёзув орқали тасдиқлаш мумкин.

Тўртинчидан, агар фуқаролар томонидан норозилик билдирилган бўлса, видеонинг фуқаролар тасвирланган қисми ўчирилишини, Human.uz ходимига бўлган таҳдид ва ўта маданиятсиз муомала ўчирмасдан, қолдирилиши, бунга қонунан тўлиқ ҳаққи борлиги тушунтирилган. Аммо Илёс исмли ИИБ ходими қонунан уни суратга олиш мумкин эмаслигини айтган (Бундай қонун қачон кучга кирди ҳурматли Ғиёсов?).

Вазирлик матбуот хизмати қачонгача ходимлари учун адвокатлик вазифасини бажаради? Ходимлари деганига эмас, видеоисботга (агар ўчиртиришмаса) ишонишса бўлмайдими?

Ҳатто бозордаги бир қанча харидорлар ва сотувчилар ҳам телефонни тортиб олинганига гувоҳ бўлишган ва шакар муаммосини ёритишни ўзлари сўрашган.

Ш. Ғиёсовга охирги савол:

ИИБ ходими ўзи тасвирланган ва юқоридаги исбот учун керак бўладиган видеони ўчиртиришга ҳаққи борми? Нега видеони ўчирмасдан туриб телефонни қайтариб беришга «духи» етмаяпти ходимни? Адекват муносабат кутамиз деб ёзмоқда ўз постида Muxbir Daliyev

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ашхободда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий номидаги маданият ва истироҳат боғи мажмуасининг тантанали очилиш...

Больше похожих статей

×