18 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Тошкент  вилоятига  15  йил  раҳбарлик қилган  ажойиб  инсон

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Қаҳрамон оталаридан ўрнак ва намуна олиб, улар билан доимо фахрланиб яшайдиган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди ва ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади.

Шавкат  Мирзиёев
Ўзбекистон Републикаси Президенти

25 йил Ўзбекистонга раҳбарлик қилган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи ва забардаст шоир, оташин публицист Ш.Р.Рашидов  М.М.Мусахоновга давлат мукофотини топширмоқда (1982 й.)

                                                 

Отам, Тоиров Абдулҳақ умрлари давомида турли раҳбар лавозимларда ишлаганликлари сабабли, болалигимдан Ш.Р.Рашидов, Н.Ж.Худойбердиев, О.У.Салимов, М.М.Мусаханов  каби давлат ва жамоат арбобларининг номлари қулоғимга тез-тез чалиниб турар эди.

         Вақти-соати келиб олий ўқув юртини тамомлаб, меҳнат фаолиятимни бошлаганимдан сўнг, ушбу раҳбарларни фақат номларини эшитиб, телевидение орқалигина кўриш эмас, балки бевосита учрашиш, баъзилари билан эса бевосита мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдим.

         1982-1985 йилларда халқ депутатлари Тошкент вилояти ижроия қўмитаси раиси Тимур Аъзамович Алимовнинг ёрдамчиси лавозимида ишлар эканман, ўша пайтдаги партия Тошкент вилояти қўмитаси биринчи котиби М.М.Мусаханов билан иш юзасидан кўп марта телефон ва юзма-юз мулоқотда бўлишга тўғри келди.

         Ўша даврларда иш вақти соат 10.00 да бошланар эди.

Мен, ёрдамчи сифатида раҳбаримдан илгарироқ келиб, у-бу зарур маълумотларни тайёрлаб туришга одатланган эдим.

Аниқроғи ишга соат 8.00 га етиб келишга ҳаракат қилардим.

Менинг ушбу одатим раҳбаримга жуда маъқул тушган эди.

Чунки иш вақти бошланиб-бошланмай ишхонага кўплаб одамлардан қўнғироқ келарди.

Шундай қўнғироқлардан бири М.М.Мусахоновга тегишли бўлар эди.

Мен Мирза Маҳмудовичнинг овозларини дарров пайқар эдим.

Сабаби, биринчидан, улар барча раҳбарларда бўлмаган “ВЧ” телефони орқали қўнғироқ қилишлари бўлса, иккинчидан овозлари ўзининг майин ва юмшоқлиги билан бошқаларникидан алоҳида ажралиб турар эди.

Бу қўнғироқлар ғалла, пахта терими даврида айниқса кўпаяр эди.

М.М. Мусахонов раҳбарим билан терим қандай кетаётганлигини, “сводка”ларни муҳокама ва таҳлил қилиш билан бирга, ушбу ишларни янада самаралироқ бўлиши учун нима ишлар қилиш кераклиги ҳақида амалий маслаҳатлар бериб борар эдилар.

Вақти-вақти билан телефон орқали бўлган бундай мулоқотлардан сўнг Мирза Маҳмудович ўз хизмат машинасида вилоят ижроия қўмитаси биносининг олдига етиб келар ва Тимур Аъзамович билан биргаликда туманма-туман юриб, дала айланишга чиқиб кетишар эди.

Аксарият ҳолларда бундай “рейд”лардан сўнг илғор туманлардаги ишлар янада жадаллашар, қолоқ туманлардаги ишлар эса ўнгланар эди.

Бу, албатта, ўз ўзидан бўлмасди.

Бунга икки раҳбарнинг ташкилотчилик қобилиятлари, ишни кўзини билишлари, тарғибот-ташвиқот услубидан унумли фойдаланишлари, қолаверса, одамларни бир ғоя остида бирлаштира олишлари хизмат қилар эди.

Мен ёрдамчи сифатида раҳбарларнинг сафари якуни бўйича маълумот олар эканман, туман раҳбарлари томонидан Мирза Маҳмудович ва Тимур Аъзамовичнинг номларига миннатдорчилик эшитар эдим.

Чиндан ҳам раҳбарларнинг ҳеч бир сафари беиз кетмас эди…

Мирза Маҳмудович лавозими бўйича халқ депуталари Тошкент вилоят ижроия қўмитаси аъзоси этиб сайланганлиги учун, у киши имкон қадар ижроқўм мажлисларида қатнашишга ҳаракат қилар эди.

Мирза Маҳмудович қатнашадиган мажлислар ўзининг юқори савияда ўтиши билан алоҳида ажралиб турар эди.

Шуни ҳам айтиш жоизки, Мирза Маҳмудовичнинг истаралари иссиқлиги, юзлари нурли бўлганлиги туфайлими, ҳар ҳолда мажлис ўтадиган зал ҳам одамнинг кўзига ёриқроқ, иштирокчиларнинг кўзлари чарақлаганроқ бўлиб туюларди.

Шуни айтиш жоизки, Мирза Маҳмудовичнинг раҳбарлик вақти, айни собиқ марказдан ташланган “десант”чилар олиб борган иш, тўқиб чиқарилган “ўзбек иши”, “пахта иши” кабилар  даврига тўғри келди.

Бироқ, “десантчи”лар қанча уринмасин, М.М.Мусахоновнинг покиза номларини булғай олишмади.

1985 йил ёзида Тошкент вилоят партия қўмитасининг пленуми бўлиб ўтди. Пленумни М.М.Мусахоновнинг ўзи очди ва тегишли жараён орқали, 15 йил етакчилик қилган вилоят раҳбарлигини, ўзларининг шогирдлари бўлган Т.А. Алимовга  топширдилар, мен эса ёрдамчиликни матонатли, ажойиб  инсон А.Б. Саидхўжаев, кейинчалик эса катта тажрибага эга раҳбар П.М. Абдураҳмонов раисликларида давом эттирдим.

М.М. Мусахонов, пленумдан кейин, бир муддат республика Вазирлар Кенгаши раисининг маслаҳатчиси бўлиб фаолият кўрсатдилар.

У пайтга келиб, мен Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси аппаратига ишга ўтганлигим сабабли, Мирза Маҳмудович билан Вазирлар Кенгаши биносида учрашиб турдик.

Шуни айтиш жоизки М.М. Мусахонов атоқли давлат ва жамоат арбоби, кўпларга талабчан ва меҳрибон устоз бўлишига қарамай, доимо камтарин инсонлигича бўлиб қолдилар.

М.М. Мусахонов билан бевосита ишлаган инсонлар уларни айнан шундай хотирлайдилар.

Бу йил Мирза Маҳмудович ҳаёт бўлганларида 110 ёшга кирардилар. Шу сана арафасида бу табаррук зотни эслар эканман, юқоридагилар ҳаёлимдан ўтди. Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин!

Маҳмудхон  ТОИРОВ
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×