19.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлида…

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош қомусимиз бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” дея алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Зеро, фуқароларга ўзининг қонун билан тасдиқланган ҳар қандай хуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишларини таъминлаш барча давлат органлари ва ташкилотларининг асосий вазифаларидан бири хисобланади. Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлақонли ҳимоя қилинишини таминлаш бўйича қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг мисолида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 29-июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5168 сонли Қарорига мувофиқ, юртимизда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатиш, мазкур давлат органлари ҳамда ташкилотларида хизмат қилувчи фуқароларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги фикримизнинг яққол исботидир.

Бунинг натижасида хизмат кўрсатилаётган ташкилотларнинг юридик аҳамиятга эга ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ташкилотларнинг ходимларини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тарғибот тадбирларини амалга ошириш, хўжалик шартномаларида тарафлар ҳуқуқларининг тенглигини таминлаш билан бир қаторда ташкилотлар томонидан амалда қўлланаётган буйруқ ва шартномаларнинг қонун ҳужжатлари доирасида тузилаётганлигини аниқлаш, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, судда даъво ва талабнома ишларида ташкилот ҳамда унинг ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатини амалда тўғри ва тўлақонли қўлланишини таъминлаш мақсадида, Мирзо Улуғбек туман юридик хизмат кўрсатиш Маркази томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари манфаатларини ишончли химоялаш, уларнинг қонуний ва хуқуқий манфаатларини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, 2022 йилнинг биргина май ойида туман Мактабгача таълим тизими, Маданият муассасалари ва Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ лавозим маошларига қўшимча хақ ва рағбатлантириш тўловлари тўланиши бўйича мониторинг ишлари амалга оширилганида айрим камчиликлар аниқланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПФ-4730-сон Қарорининг ижроси бўйича туман Маданият бўлими ходимларига тегишли тўловлар фақатгина 2021 йил декабр ойи учун амалга оширилганлиги, Қарорнинг эски тахрири 11-бандига зид равишда, Маданият бўлимининг 3 нафар ходимларига жами 107.858.249 сўм миқдоридаги қўшимча хақ ва рағбатлантириш тарзидаги пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, ушбу Қарорнинг янги таҳририга кўра, туман маданият бўлимларида ходимлар фаолиятининг натижадорлигини аниқлашнинг “KPI” тизими жорий этилиши белгиланган бўлсада, шу кунгача жорий этилмаганлиги ва бунинг натижасида ходимларни Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш чоралари кўрилмаганлиги  маълум бўлди.

Ҳозирда, юқорида келтирилган камчиликларни бартараф этиш, ходимларга ўз вақтида ҳамда тўлақонли тарзда қўшимча хақ ва рағбатлантириш тўловлари берилишини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани Адлия бўлими томонидан тегишли таъсир чоралари киритилди.  

Мирзо Улуғбек туман
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи
С.З.ҒОФУРЖОНОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×