26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Узлуксиз билим — замон талаби

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқувларнинг очилиш маросимига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда ННТлар роли ва аҳамиятини ошириш, қолаверса кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида “учинчи сектор” учун кадрларни тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Тадбирда сўз олганлар, жамиятимиз янги тараққиёт даврида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий ташаббускори сифатида катта марраларни кўзлаётганлигини, инсон қадри, унинг фаровонлиги, эркинлиги борасида илгари сурилаётган ташаббусларда ННТларнинг хиссасини ошириш, уларнинг халқчиллигини таъминлаш, давлат бошқарувида ўзининг ўринли фикри ва мулоҳазалари, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурлари билан фаол бўлиши, қолаверса двлат органлари билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига батафсил тўхталиб ўтдилар.

Ўз навбатида мазкур кенг кўламли ишларни ташкил этишда ННТлардан замонавий билим ва соҳавий малака талаб этилади. Шу боисдан, давлатимиз раҳбари Фармони билан уларнинг малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, ўтган йили 50 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўз йўналишлари бўйича билим ва кўникмалари оширилган бўлса, жорий йил 100 нафар ННТ раҳбарларини малакасини ошириш кўзда тутилмоқда. 2025 йилга қадар жами 750 нафар ННТ раҳбарларини ўқитиш режалаштирилган.

ЎзННТМА вакилларининг қайд этишича, жорий йилги 1 босқич ўқувларига танлов ЎзННТМАнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кенг оммага эълон қилинди. Унда иштирок этиш мақсадида республикамизнинг барча вилоятларидан 200 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарларининг аризалари келиб тушди. Комиссия томонидан танловда назарда тутилган талаблар асосида 1 босқич учун 50 нафар ННТларининг раҳбарлари танлаб олинди. Яна 50 нафар ННТлар раҳбарлари жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган 2 босқичи ўқувларида малака оширади.

72 соатлик махсус ўқув режа асосида олиб бориладиган дарсларда   ННТларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, давлат идоралари билан ижтимоий шерикликни ривожлантириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, қолаверса, молиявий барқарорликка эришиш, хорижий тажриба ҳамда раҳбар ходимнинг шахсий компитентлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилади.

Ўқувларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга Давлат бошқарув академиясининг сертификатлари топширилади. Ўз навбатида, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчилар ЎзННТМА қошида ташкил этилган “Тренерлар штаби”аъзолигига қабул қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×