26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

“Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Марказий Осиё халқаро институтида “Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров, Щзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сидиқов Фурқат, Тожикистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Рахмонзода, Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Эргаш Шоисматовлар сўз олишди.

Сўзга чиққанлар аввало икки мамлакат дўстона мунособатлариларига алоҳида урғу беришди, зеро қардошлиқ ришталари асрларки давом этмоқда.

Ушбу тадбир  Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази билан  ҳамкорликда ташкил этилди.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчи таҳлил тузилмалари экспертлари иштирок этди.

Хусусан, Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар  институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  ва Тожикистон Республикаси Миллий Фанлар академияси, шунингдек,  фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда икки мамлакат мустақил экспертлари иштирок этди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Тожикистон  стратегик шерик мамлакатлар сифатида, янада мустаҳкамлаш,  икки давлатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар салоҳиятини  татбиқ этиш, таълим ва сайёҳлик алмашинувини фаоллаштириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.

Конференция давомида қуйидагилар кўриб чиқилди:

— барқарор ва хавфсиз минтақавий ривожланишни белгилаш мақсадида икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари масалалари;

— савдо-иқтисодий соҳада янги “ўсиш нуқталари”ни, истиқболли, транспорт-коммуникация, инфратузилма ва ҳамкорлик лойиҳаларини аниқлаш;

— тарихий- маданий, маънавий ва миллий қадриятларни ўрганиш, сақлаш ва мустаҳкамлаш, таълим ва туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича 2 давлат тажрибаси;

Aнжуман  икки мамлакат илмий-тадқиқот ҳамжамиятлари ўртасида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик бўйича ўзаро очиқ ва конструктив  фикр алмашиш, терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси, радикал мафкура тарқалишига қарши кураш ва бошқа масалаларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай платформага айланди.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×