17.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

“Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига Исроил томонидан миннатдорчилик рамзи ёдгорлик тоши ўрнатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Маълумки, Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон халқи бошига тушган мудҳиш кунларга қарамасдан фронт ва фронт ортида чексиз инсонпарварлик ва фидойилик намуналарини кўрсатган. Бу эса бугунги кунда дунё халқлари ўртасида юксак эътирофга сазовор бўлиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистонга уруш бўлаётган ва душман ишғол қилиш хавфи юқори бўлган ҳудудлардан турли миллат вакилларидан иборат 1,5 миллиондан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. Жумладан, Украина, Беларусь, Россия, Молдова ва Польшадан 250 минг атрофида ашкенази яҳудийлари ҳам кўчириб келтирилган. Заҳматкаш халқимиз уларга бош пана бериб, меҳр ва саҳоват кўрсатган.

26 май куни Исроил давлати томонидан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ўрнатилган “Миннатдорлик ёдгорлиги”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зехавит Бен-Гилел хоним, дипломатик корпус вакиллари ҳамда мажмуа жамоаси иштирок этди.

Ушбу ёдгорлик тошида қуйидаги сўзлар уч – ўзбек, рус ва инглиз тилларида битилган: “1941 йилдан 1942 йилгача урушнинг оғир ва очарчилик даврида Ўзбекистонга 1,5 миллиондан ортиқ қочқинлар ва эвакуация қилинганлар олиб келинди. Улар орасида бир неча юз минг ёрдамга муҳтож яҳудий қочқинлари бўлган. Нонини баҳам кўрган ўзбек халқининг меҳмондўстлиги туфайли қочқинлар бу ерда бошпана топган. Яҳудий халқи ва Исроил давлати буни миннатдорлик билан хотирлайди ва қадрлайди”. Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон уруши давридаги жасорати ва бағрикенглиги борасидаги инсонийлик фазилатларини ёдга олишди.

– Иккинчи жаҳон уруши бутун дунё халқлари бошига оғир кунларни солди. Бегуноҳ, ёш ва навқирон йигитлар бевақт ҳазон бўлди. Уруш даврида Ўзбекистон халқи миллионлаб турли миллат вакилларини худди ўз қондошидек бағрига олиб, чексиз мурувват кўрсатди. Исроил давлати томонидан “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига совға қилинган ушбу ёдгорлик халқлар озодлиги йўлида жасорат ва фидойилик кўрсатган Ўзбекистон халқига бўлган чуқур миннатдорчилик рамзидир, — дейди Зехавит Бен-Гилел хоним.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×