Зироат Мирзиёева Хўжаобод шаҳридаги иккита ихтисослаштирилган мактабда синфларнинг жиҳозланиши билан танишди ва ўқувчилар билан дилдан суҳбатлашди.
«Замин» фонди кўмаги билан бу мактаблар тўсиқларсиз муҳитда сифатли таълим олиш учун замонавий ассистив жиҳозлар билан таъминланди.
Фонд томонидан Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги билан биргаликда амалга оширилаётган “Эшитишни хоҳлайман!” лойиҳаси доирасида ушбу икки мактаб ўқувчилари ташхисдан ўтказилиб, 402 нафар ўқувчига 702 та рақамли эшитиш мосламаси ўрнатилди.
Умуман, жорий йилда тегишли индивидуал ташхисдан сўнг эшитишида нуқсони бўлган болаларга яна 5600 та рақамли эшитиш мосламаси етказиб берилади.