19.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

«Бухгалтер» ойлик маошларни қиморга тикди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Прокуратура идоралари томонидан спорт соҳасига йўналтирилган бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши аҳволи тизимли равишда ўрганиб борилмоқда.

Шундай ўрганишларнинг бирида, Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг кирдикорлари фош этилди.

У эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд. сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.

Шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн. сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.

Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд. сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган ва жиноий иш қўзғатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×