6.9 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Терроризмга қарши курашиш: интернетдан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозирги вақтда терроризм уюшган жиноятчиликнинг хавфли кўриниши сифатида халқаро миқёсда энг долзарб ва глобал муаммолардан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикасининг экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашдаги тажрибаси, бу йўналишдаги ташаббускорлиги дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев БМТ бош Ассаблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида самарали ҳамкорлик олиб борилаётгани, БМТнинг аксилтеррор стратегияси тўлақонли амалга оширилаётганини таъкидлаб, Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Ушбу ташаббус халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланиб,  2022 йилнинг 3-4 март кунлари Тошкент шаҳрида “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал аксилтеррор стратегияси: Марказий Осиёда минтақавий қўшма ҳаракатлар режасининг 10 йиллик натижалари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилиши фикримизнинг яққол исботидир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг таррақиёт стратегиясида «Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш» мақсади алоҳида белгиланди. Бунда экстремизм ва терроризмга қарши курашишга қаратилган халқаро ва минтақавий ташкилотларда фаол иштирок этиш, Марказий Осиёда БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасида мувофиқлаштириш, кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш каби муҳим вазифалар долзарб бўлиб ҳисобланади.

Дарҳақиқат, терроризм замонамизнинг энг хавфли ва мураккаб ҳодисаларидан бири бўлиб, вақт ўтган сари хавфли тусга эга бўлиб бормоқда. Ушбу жиноят хавфсизликка ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка таҳдид солиб, мамлакатдаги тинч ва осуда ҳаёт тарзини издан чиқаради, қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг бевақт ўлимига ёки ҳаёти хавф остида қолишига, давлат ва фуқароларнинг мол-мулкига ҳисобсиз зарар етказилишига, мамлакатдаги тикланмайдиган моддий ва маънавий бойликлар йўқ бўлишига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига, мамлакатдаги ялпи нотинчликка сабаб бўлади.

Ҳозирда, глобал интернет тармоғи ривожланиб боргани сари унинг кенг имкониятларини одамлар учун нафақат беқиёс қулайликларни яратмоқда, балки хавф ўчоқларидан бирига ҳам айланиб бормоқда. Ваҳоланки, айни вақтда ҳеч бир инсон ахборот технологияларисиз, хусусан, интернетсиз ҳаётини тасаввур қила олмайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони
22 миллиондан ошган, шундан мобил интернет фойдаланувчилари сони эса
19 миллионни ташкил этади.

Интернет тармоғида авж олаётган жиноятчилик оламида энг хавфлиси бу кибертерроризм ва киберэкстремизмдир. Электрон дунё кибертерроризмга, турли сиёсий кучлар, экстремистик ташвиқотлар ва ғояларини тарғиб қилувчи, ҳар хил жиноий гуруҳларнинг фаолиятини амалга оширишларига ва ўз қарашларини оммага тарғиб қилишларига ҳам кўмаклашмоқда.

Кибертерроризм – ахборот технологиялари ички фаолиятига ноқонуний аралашиш, компьютерда мавжуд дастурлар ёки маълумотларни мақсадли равишда йўқ қилиш, зарар келтириш, давлат органларининг муҳим қисмлари фаолиятини издан чиқариш билан бирга инсонлар ҳаётига хавф солиш, моддий зарар келтириш ёки оммавий қўрқитиш, ҳарбий низолар каби турли зарарли оқибатларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатдир.

Кибертерроризмнинг шиддат билан ўсиб боришининг яна бир сабаби, у қурол-яроғ ёрдамида амалга ошириладиган террорчилик ҳаракатидан арзонга тушади, жанговар ҳаракатлар, портлашлар, хунрезликлар бўлмайди. Бузғунчи ҳаракатлар интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Террорчилик гуруҳлари ёки ташкилотлари аъзолари ноқонуний ҳаракатларни содир этишни кўзлаб, интернет имкониятларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиб келмоқда:

– террорчилик ва экстремистик ҳаракатларни содир этиш учун олдиндан керакли маълумотларни тўплаш;

– террорчилик ва экстремистик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш учун пул ҳамда бошқа моддий маблағларни йиғиш;

– терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватловчилар, уларнинг мақсад ва вазифаларини ўзида мужассам этувчи сайтларни яратиш;

– экстремистик материалларни тайёрлаш, сақлаш ва намойиш этиш;

– оммага ахборот-психологик таъсир ўтказиш, келгусида ўтказилиши режалаштирилаётган террорчилик ва экстремистик ҳаракатлар ҳақида хабардор этиш ва бошқалар.

Террорчилик ташкилотлари томонидан интернетдан фаол фойдаланиб келишига, аввало, унга кириш ва фойдаланиш енгиллиги, давлат идоралари томонидан назорат қилиш имкони чекланганлиги, аудиториянинг жуда кенглиги, маълумотларни белгиланган манзилга тезлик билан етказа олиш, материалларни матн, графика ва аудиоёзув кўринишида тайёрлаш каби “қулайликлар” сабаб бўлмоқда.

Марказий Осиё давлатларида экстремистик ва террорчилик мақсадларида интернет тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар миллий хавфсизликка жиддий таҳдид сифатида қаралади. Террорчи гуруҳлар ва ташкилотлар интернет тармоғидан асосан тарғибот ишларини ва ташкилот сафига янги аъзоларни ёллашда кенг фойдаланалади.

Ўзбекистон Республикасининг соҳага оид миллий қонунчилигида терроризм ва экстремизм фаолиятини билан боғлиқ тақиқланган материалларни интернет ресурсларига жойлаштирилишини чеклашга қаратилган бир қатор ҳуқуқий нормалар мавжуд.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Терроризмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга кўра, террорчилик фаолияти – террорчилик ҳаракатини уюштириш, режалаштириш, тайёрлаш ва амалга оширишдан, террорчилик ҳаракатига ундашдан, террорчилик ташкилотини тузишдан, террорчиларни ёллаш, тайёрлаш ва қуроллантиришдан, уларни молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлашдан иборат бўлган фаолият деб белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида экстремистик материал деб – экстремистик фаолиятни амалга оширишга ошкора даъват қиладиган ёхуд шундай фаолиятни амалга ошириш зарурлигини асослаб берадиган ёки ошкора оқлайдиган, тарқатиш учун мўлжалланган ҳужжат ёки ҳар қандай воситадаги бошқа ахборотлар тушунилади.

Ушбу қонуннинг 11-моддасида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланганлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2441-моддасида жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни,
шу жумладан, экстремистик материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш
ёки намойиш этиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тўтилган бўлиб, ушбу модданинг 3-қисми “г” бандида ушбу ҳаракатлар телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд этилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон миллий қонунчилигида кибержиноятларга оид алоҳида нормалар назарда тутилмаганлиги боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сон Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепциясига асосан, технологик тараққиёт, жумладан кибержиноят билан боғлиқ жиноят турларининг кенгайганлигини ҳисобга олган ҳолда ахборот технологиялари соҳасида жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни қайта кўриб чиқиш топширилди.

Шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг таррақиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарликни кўриб чиқиш, кибержиноятларни фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини ислоҳ қилиш ва бошқа бир қатор соҳага оид чора-тадбирлар  белгиланди. 

Бугунки кунда, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссия томонидан Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Айнан мазкур кодекс лойиҳасида кибержиноят тушунчаси ва у билан боғлиқ бошқа қоидаларнинг механизми белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шундай қилиб, Тошкентда ўтказиладиган халқаро конференцияда террорчилик ва экстремистик мақсадларда замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва интернетдан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар, хусусан, кибертерроризм, киберэкстремизм ва уларни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар, уларни олдини олиш ва қарши курашишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги масалалар кун тартибида муҳокама этиладиган мавзуларнинг марказида бўлиши аниқ.

Шубҳасиз, 3-4 март кунлари ўтадиган йирик халқаро конференция Ўзбекистоннинг БМТнинг глобал аксилтеррор стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳамда бу борада аниқ ва мустаҳкам позицияга эга эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Академияси кафедра ўқитувчиси
Хикматов Азиз Бобонарович  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×