19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда 1-синф ўқувчилари билан боғлиқ ҳолат акс этган видеолавҳа бўйича расмий мунособат билдирди.  

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби: “Ижтимоий тармоқларда 1-синф ўқувчиларини доскага чиқариб, руҳан синдирилаётгани мазмунида видеолавҳа ёритилди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилди. Ўрганиш давомида маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани  сабабли бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун доска олдига чиқартириб, қолган ўқувчиларга “уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олиб, икки нафар ўқувчи ота-онасининг телеграммига жўнатгани аниқланди. Синф раҳбари  Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдугофурофларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилгани, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилгани билдирилади”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×