- Advertisement -
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳри аҳолисига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, кундалик юмушлар билан айнан шаҳар марказига ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ШИ-2 “Нурафшон АШБ – Қобил текстил” шаҳар ички йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.
Мазкур йўналишда қатнов Нурафшон автошоҳбекатидан бошланиб, Қишлоқ қурилиш банки, Стоматология клиникаси, Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматлари маркази, Ипотека ва Миллий банк бекатлари орқали “Қобил Текстил” корхонасигача амалга оширилади.