- Advertisement -
Сўнгги 5 йилда янгидан қурилган электр узатиш тармоқлари ҳажми 1991-2016 йилларга нисбатан қарийб 4,5 баробарга кўп.
1991-2016 йиллар давомида 9 300 км электр узатиш тармоқлари янгиланган;
2017-2021 йиллар давомида эса қарийб 40 700 км электр узатиш тармоқлари янгиланди.
Сўнгги 5 йилда республика бўйича электр энергиясининг бир кунлик истеъмоли 44,3 фоизга ошди:
2016 йилда республика бўйича электр энергиясининг ўртача кунлик истеъмол кўрсаткичи 142,1 миллион киловатт-соатни ташкил этган.
2021 йилда эса бу кўрсаткич 205,1 миллион киловатт-соатга ёки 44,3 фоизга ошган.