20.7 C
Узбекистан
Вторник, 17 сентября, 2024

Ҳудудларни инновацион ривожлантириш:натижалар ва истиқболдаги режалар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,800участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида  матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда вазирликнинг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат бошқарув органлари вакиллари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳудудларнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш, илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмаларини шакллантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Республиканинг инновацион ҳудудга айлантирилаётган 13 та туманида 125,9 млрд. сўмлик 137 та лойиҳа молиялаштирилган ва 2021 йилда 1290 та янги иш ўринлари яратилиб, 653 та хонадондаги «Аёллар» ва «Ёшлар» темир дафтарларига киритилган 876 та ёшлар ва 360 та хотин-қизлар маҳаллабай тарзда мазкур лойиҳаларга жалб қилинган. Шунингдек, 80 та корхонада 230 турдаги инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, шу жумладан 30 турдаги маҳсулотлар экспортга йўналтирилган.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатида 17 та замонавий инфратузилмалар (9 та технопарк, 1 та бизнес-инкубатор, 1 та бизнес-акселератор, 1 та коворкинг марказ, 3 та ўқув марказ ва 2 та инновацион полигонлар) фаолият юритмоқда. Сирдарёдаги Бизнес-акселератор, Тошкент давлат техника университетининг Инновацион ўқув-илмий маркази, Андижон машинасозлик институтининг Ёшлар технопарки ва Самарқанд давлат университетининг Ёшлар технопаркида 3D моделлаштириш, робототехника, мехатроника, IТ технологиялари ва дастурлаш, биотехнология ҳамда энергетика йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил қилинган.

Илмий тадқиқот ва Олий таълим муассасаларининг вазирлик томонидан 2018-2021 йилларда молиялаштирилган 844,7 млрд. сўмлик 603 та фундаментал, амалий, инновацион лойиҳалари бажарилмоқда.
2021 йилда умумий қиймати 73,1 млрд. сўм бўлган 86 та лойиҳа бўйича ишлар якунланди.

2021 йилда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда илмий тадқиқотларни ташкил қилиш, улар натижаларини тижоратлаштириш мақсадида ҳокимлик органлари томонидан маҳаллий бюджетдан 9,37 млрд сўм маблағ ажратилган. Лойиҳаларнинг натижалари ўлароқ инновацион маҳсулотлар – янтоқ ва қамишдан озуқа-ем, чорвачилик озуқаси сифатида чигиртка уни; зулук етиштириш; балиқ чиқиндиларидан “OMEGA-3” ёғини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

“Бўлажак олим” танловининг 2021 йилдаги биринчи босқичида
8,7 млрд. сўмлик 25 та стартап лойиҳалар молиялаштирилган ва амалга оширилмоқда. 48 та лойиҳага бошланғич капитал сифатида 3,1 млрд. сўм ҳамда 17 та ёш олимнинг инновацион лойиҳалари учун 13,62 млрд. сўм ажратилган.

“Академик ҳаракатчанлик” дастури доирасида 2021 йилда 452 млн. сўм эвазига 13 нафар ёш олимлар республика ҳудудларида ички стажировкани ўтадилар.

“TechnoWays“ марафони доирасида 2021 йилда Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳудудий босқичлар ҳамда “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида республика босқичи ўтказилди. Унда 350 нафар иқтидорли ёшлар
126 та лойиҳалари билан иштирок этди. Энг яхши деб топилган лойиҳаларга 600 млн. сўм пул мукофотлари берилди.

2021 йил 22-27 ноябрь кунлари ўтказилган “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида 14,7 минг иштирокчи, 380 та ташкилот, шу жумладан 131 нафар хорижлик меҳмонлар қатнашди. Тадбирда
163 турдаги инновацион маҳсулотлар харид қилиниб, янги ишланма ва технологияларни жорий қилиш юзасидан 83,6 млрд сўмлик 80 та шартнома имзоланди.

Ўтган йилнинг 12-13 март кунлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари олимлари, лойиҳа ташаббускорлари учун ўтказилган кўргазмада 1,2 минг киши иштирок этди 3,1 млрд. сўмлик 5 та шартнома имзоланди.

2021 йилда вазирлик томонидан 26 та лойиҳага 13,8 млн. доллар хорижий инвестиция жалб қилинган ва 2434 та янги иш ўринлари яратилиб, 175 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Жумладан, 10,0 млн. доллар эвазига “Доривор моддаларни синтез қилиш бўйича Ўзбекистон-Хитой тиббиёт технологиялари паркини ташкил этиш», 5,0 млн. долларлик «Замонавий диагностика маркази ташкил этиш», Туркиянинг «Jfc Enerji Yatirim Sanayi ve Ticaret A.S.» компанияси билан
1,0 млн. долларлик «Интенсив боғ ташкил этиш» лойиҳалари амалга оширилмоқда.

2022 йилда:

– инновацион ривожланаётган туманларга 100 млрд. сўмлик 130 дан ортиқ янги лойиҳалар ишга туширилади;

– «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» дастурларига 150 дан ортиқ ёшларда инновацион бизнес кўникмаларни шакллантирилади;

7 та вилоят – Бухоро, Наманган, Фарғона Хоразм, Жиззах, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида Ёшлар технопарклари ташкил этилади;

– «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловида ташаббускор иқтидорли ёшлар, шу жумладан, олис ҳудудларда истиқомат қилаётган йигит-қизлар танланиб, уларни илмий-техник фаолиятга кенг жалб қилиш, уларнинг билим, кўникма ва малакасини ошириш ишлари бажарилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда яна бир йўловчи автобуси ҳаракат пайти тутаб кетди

Жорий йилнинг 16 сентябр куни ижтимоий тармоқларда "Mercedes-Benz" русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалди. "Toshshahartransxizmat"нинг маълум қилишича,...

Больше похожих статей

×