15 C
Узбекистан
Четверг, 28 марта, 2024

Самарқандда судлар бир йилда қанча шахсни оқлаганлиги, қанча судья жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -

 “Самарқанд вилоят судининг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида судлар фаолиятининг барча жабҳаларини ўз ичига олган саволларга батафсил жавоб қайтарилди. 

Дарҳақиқат, тадбир давомида ҳеч бир саволга ўрин қолдирилмади. Ўзи қоида бўйича брифинг ўтказилиши лозим. Аммо журналистларни ва улар орқали жамоатчиликни  тизимда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништириш ва шу йўл билан судни аҳоли билан яқинлаштиришга эришиш мақсадида вилоятда брифинг эмас, матбуот анжумани ўтказиш яхши анъанага айланган.

Вилоят суди раиси Олимжон Ҳайитов, вилоят суди раисининг ўринбосари, жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Толиб Бойзоқов, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Зафар Аллабаев, иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Мамадияров, вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев ўз чиқишларида 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди.

Бу ерда барча маълумот ва рақамларни келтиришнинг имкони йўқ. Шу сабабли улардан айримларини, назаримизда кенг жамоатчиликка судларнинг иши ҳақида тасаввур уйғота оладиган факт ва рақамларни баён қилиш билан чекланамиз.

Ўтган йили давомидавилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 4966 нафар шахсга нисбатан 3909 та жиноят ишлари кўрилиб, 3794 нафар шахсга ҳукм чиқарилган, 1156 нафар шахсга нисбатан ишлар тугатилган. 

Агар судланган шахсларни жинси ва ёши бўйича таҳлила қиладиган бўлсак, қуйидаги ҳолатга дуч келамиз. Уларнинг 421 нафари аёл ва 3192 нафари эркак бўлиб, аёллардан 49 нафри, эркаклардан 721 нафари муқаддам судланган. Кўриниб турганидек, жазо айримларга дарс бўлмаган, улар ундан тўғри хулоса чиқармаган. Судланганларнинг 1358 нафарини ёшлар, 60 нафарини вояга етмаганлар ва 155 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилади.

Ачинарлиси шундаки, ўтган йили 2020 йилга қараганда қатор жиноятлар кўпайган. Рақамларга эътибор қаратинг. Уларда жиноят тури бўйича судланганлар сони келтирилган. Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 80 нафарга, қасддан баданга енгил шикаст етказиш 78 нафарга, ҳақорат қилиш 57 нафарга, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 149 нафарга, фирибгарлик 289 нафарга, ўғрилик 212 нафарга, мансаб сохтакорлиги 62 нафарга, пора бериш 69 нафарга, ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш 145 нафарга, меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш 28 нафарга ҳамда транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш 183 нафаргакўпайган.

Айрим жиноят турлари бўйича судланганлар сони камайган бўлсада, аммо бу юқоридаги рақамлар таъсирини юмшата олмайди. Мавжуд аҳвол ҳақида сўз юритар экан, О.Ҳайитов жиноятчиликни олдини олишда, улар сонини камайтиришда ҳуқуқ-тартибот органлари билан бир қаторда жамоатчилик вакиллирининг фаоллиги муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

“Буни чуқур англаган ҳолда биз суд амалиётида аҳоли вакиллари билан ишлаш тизимини йўлга қўйганмиз. Жумладан, жиноят ишларини судда кўришда кенг жамоатчиликни жалб қилишга интиламиз”, – дейди вилоят суди раиси. Судларнинг ана шу йўналишдаги фаолияти натижасида маҳалла, ёшлар ва хотин-қизлар кенгаши вакилларининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштироки таъминланиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари кафиллиги асосида 168 нафар шахс, Ёшлар иттифоқи кафиллиги асосида 11 нафар шахс ва Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги асосида 4 нафар шахс, жами 183 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

Кейинги йилларда суд тизимида рўй берган ижобий ўзгаришлар ҳақида гап кетганда, албатта судда оқланганлар сони ортиб бораётганлиги хусусида рақамлар келтирилади. Дарҳақиқат, бундан бир неча йил олдин суд жараёнида оқлов ҳукми чиқарилишига ҳеч ким ишонмасди ва бу амалиёт деярли бўлмаган. Бунга эътибор қаратган давлатимиз раҳбари 2016 йилнинг октябрь ойида, ҳали Президент вазифасини бажарувчи бўлган пайтидаёқ шундай деган эди: “Суд ёки оқлов, ёки қоралов ҳукмини чиқариши керак, бироқ кейинги йилларда судлар томонидан бирорта ҳам оқлов ҳукми чиқарилмаган”.

Ушбу йўналишда йилдан йилга ижобий силжишлар рўй бермоқда. 2021 йил давомида вилоят судларининг барча инстанцияларида 29 та жиноят иши бўйича 49 нафар шахс оқланган. Шунингдек, 489 нафар шахс суд залидан озод қилинган. 

 Ўз фаолиятида хатога йўл қўйган судьяларга, судда оқланганлар ишини судгача олиб борган терговчиларга нисбатан интизомий чоралар кўриш ҳам амалиётга кириб келмоқда. Ўтган йили давомида 27 марта судьяларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилган. 9 нафар судьяга нисбатан жазо чоралари қўлланилган. 

Амалга оширилаётган ишларнинг ҳаммаси, шубҳасиз, суд тизимини аҳолига яқинлаштириш, судларни адолат қўрғонига айлантириш йўлидаги амалий қадамлардир. Аммо бу мақсадга тўла эришиш учун, ҳатто қоралов ҳукми чиқарганлар ҳам суд жараёни адолатли бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳали анча тер тўкиш лозимлиги кундек равшан.

Матбуот анжумани давомида келтирилган факт ва рақамлар яна бир нечта мақолаларга, мулоҳазали хулосаларга асос бўлади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×