Бўка тумани. Тошкент вилоятининг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туманларидан биридир. Туманда сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда саноат хам ривожланмоқда. Бўка тумани географик жойлашувидан келиб чиқиб шимолдан Оққурғон, шарқдан Пискент, жанубдан Бекобод ва Тожикистон Республикаси билан, ғарбдан Сирдарё дарёси бўйлаб Сирдарё вилоятлари билан чегарадош. Умумий ер майдони 590 кв км. Туманда жами 42 та маҳалла 130 000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Туман 1 та 275 ўринли шифохона, туғруқхона, кўп тармоқли марказий поликлиника эга.
Бўка тумани “TNA Агро Инвест” МЧЖ корхонасининг “Иссиқхона” лойиҳаси бугунги кунда тўртинчи авлод иссиқхонаси бўлиб, жами 63,270 млрд. сўм (ўз маблағи 2,250 млрд. сўм, хорижий кредит 5,650 млн. АҚШ долл) инвестиция киритилган ва 80 нафар янги иш ўринлари яратилган. Корхона кластер усулида мева сабзавотларни етиштириш ва қуритиб қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. Корхона жорий йилда Россия, Белгия, Хитой, Афғонистон давлатларига 1,048 минг АҚШ долларлик экспортни амалга оширди.
- Иссиқхонамизда 50 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда. Жумладан, “Темир дафтар”и ва “Ишсизлар дафтари”да рўйхатга олинган аёллар ва туманимиз аҳолиси корхонамизда ишлаб келмоқда. Иссиқхонамиз республикада ягона иссиқхоналардан ҳисобланади, яъни маҳсулотларимиз кимёвий моддаларсиз етиштирилади, кўчатларни гулларини чанглатиш ҳам ҳатто арилар ёрдамида амалга оширилади, – Боқижонов Акмал иссиқхона иш юритувчиси.
Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган “Buka Richland International” МЧЖ томонидан “Жағалбайли” МФЙда жойлашган туман ҳокимлиги балансидаги нотурар жой биноси ва худудида “Дуккакли дон махсулотларини қайта ишлаш” лойиҳасини ташкил қилиш орқали умумий қиймати 1,0 млн. АҚШ доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиши ва 30 нафар янги иш ўринлари яратиши режалаштирилган.
Корхона томонидан “Дуккакли махсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш биносини қуриб, замонавий асбоб ускуналар ўрнатилиб, 1,0 млн. АҚШ доллар инвестиция киритилиб, лойиҳа 2021 йил 01 октябрда ишга туширилди.
Хитой давлати билан 3,9 млн. АҚШ долларлик контаркт шартномалари тузилган бўлиб ва яъна йил якунига қадар қўшимча равишда 2,0 млн. АҚШ долларлик шартнома тузилиб, жами 5,9 млн. АҚШ доллар. экспорт қилиниши режалаштирилган. Корхона дуккакли махсулотларни бозор нархидан баланд нархда (9000-10000 гача) олаётганлиги учун водий вилоятининг туманлари ва Сирдарё, Фарғона, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятининг барча туманларидан мош махсулотлари олиб келиниб, кунига 150-200 тоннагача қабул қилинмоқда. Хозирда корхонанинг омборида 1500-2000 тонна мош сақланмоқда.
Бугунги кунга келиб, “Buka Richland International” МЧЖ томонидан жорий йилнинг ноябрь ойида 3,354 млн. АҚШ долларлик дуккакли дон махсулотларини қайта ишлаб, экспортга чиқарилди. Йил якунига қадар 2,6 млн. АҚШ доллар. экспорт қилиниши режалаштирилган.
Корхона томонидан 2022 йилда 10,0 млн. АҚШ доллардан ортиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган.
Бўка тумани тўрт фаслида хорижий сайёҳларни жалб қилувчи жаннатмакон ўлкамизнинг туристик салоҳиятида ўз ўрнига эгадир. Туман гастрономик туризм йўналишида аллачақон довруғ қозониб улгурган ерлардан биридир. Бўканинг паловхонтўрасининг довруғи етти иқлим аҳолиси қулоғига етиб борганига анча бўлган. Биламизки, туризм инвестиция киритишнинг энг осон ва энг масъулиятли йўлларидан биридир. Бу борада Бўка тумани тадбиркорлари – овқатланиш меҳмон уйлари эгалари мунтазам изланишда асрлар давомида сақланиб келинаётган анъаналарга ҳурмат билдирган ҳолда эски мактаб маънавий меросини мана йиллардирки авлоддан авлодга қолдириб келишмоқда.
Келажакда масъулиятли режаларни ўз олдига қўйган Бўка туман ҳокими – Аббосов Низомиддин ОАВ вакиллари билан суҳбатда туманнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлари, олдида турган муаммолари билан бўлишди: – “Мен туманга ҳоким бўлиб келганимда, аҳолининг фақатгина 17% ичимлик суви билан таъминланган эди. Бугунги кунда бу кўрсатгични 90% кўтариш борасида ишлар олиб боряпмиз. Пахта экспорти, кичик бизнесни ривожлантириш, аграр маҳсулотларни бозорга олиб чиқиш борасида кўпгина ишларни амалга оширяпмиз”.