20.5 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Эндиликда Ўзбекистон тижорат банкларининг миллий шкаладаги рейтинги белгиланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон банклари Ассоциациясининг “Ўзбекистон тижорат банкларининг миллий шкаладаги кредит рейтингини белгилаш мезонлари ва тартиби” мавзусида матбуот анжумани 27 октябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникацилар агентлигида бўлиб ўтди.


Ўзбекистон банклари Ассоциацияси таркибидаги “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 9 ноябрдаги 427-сонли қарори ижроси юзасидан тижорат банкларига, суғурта, баҳолаш ва лизинг корхоналарига, қимматли қоғозлар эмитентларига, ломбардларга, микрокредит ва бошқа корхоналарга рейтинг хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган Ўзбекистондаги биринчи рейтинг агентлигидир.


2005 йил декабрь ойида “Ahbor-Reyting” МЧЖ рейтинг агентлиги Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб Осиё кредит рейтинг агентликлари Ассоциациясининг (Association of Credit Rating Agencies in Asia — ACRAA) аъзолигига қабул қилинди ва бугунги кунда Осиё, Европа, Америка ва СНГ давлатларидаги етакчи ҳалқаро рейтинг агентликлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.


“Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги респубикамизда фаолият юритаётган тижорат банкларига рейтинг беришда қатор мезонларга асосланади. Тадбирда рейтинг мезонларини белгилаш тартиби ва талаблари бўйича батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш лозимки, 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган тижорат банкларининг умумий сони 32 тани ташкил этади, шундан 13 таси давлат улуши иштирокидаги, 5 та хусусий, 8 та чет эл капитали иштирокидаги ва 6 та акциядорлик тижорат банклардир.


Миллий рейтингни берилиши ва унинг доимий мониторинги “Ahbor-Reyting” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган рейтинг баҳони аниқлаш ва мониторинг ўтказиш бўйича методик кўрсатмалар ва тартиблар доирасида амалга оширилади. “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги томонидан қўлланиладиган барча рейтинг усуллари ва тартиблари Осиё кредит рейтинг агентликлари Ассоциацияси (Association of Credit Rating Agencies in Asia — ACRAA) ҳамкорлигида бевосита кўрсатмаси асосида рейтинг стандартлари ва методикаси талабларига мос ҳолда ҳамда ҳалқаро қабул қилинган этика нормалари асосида ишлаб чиқилган. “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлигининг методологик базаси иқтисодиётнинг банк, суғурта, лизинг, инвестиция ва бошқа тармоқларини ўз ичига қамраб олади. Белгиланган масалаларни ҳал қилиш мақсадида “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги институционал ва продуктив рейтинг йўналишини изчил ривожлантирмоқда, маълумотларни ёритиш тизимини яхшиланишига ёрдам бермоқда ҳамда Ўзбекистон молия хизматлари бозорида рейтинг изланишлар олиб бормоқда.


2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган тижорат банкларининг умумий сони 32 тани ташкил этди, шундан 13 таси давлат улуши иштирокидаги, 5 та хусусий, 8 та чет эл капитали иштирокидаги ва 6 та акциядорлик тижорат банклари.


“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар мамлакат иқтисодиётининг барча муҳим соҳаларини ўз ичига қамраб олган, иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш суръатлари, тенденциялар ва жорий ҳолати илмий асосланган таҳлили бўлиб ҳисобланади.


Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари Ўзбекистон тижорат банкларининг миллий шкаладаги кредит рейтингини белгилаш мезонлари ва тартиби бўйича маълумотларга эга бўлишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×