15.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 октября, 2021

Биздан раддия чоп этишни сўрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,440участниковПодписаться

Сайт таҳририятига исми 2021 йил 25 майда чоп этилган “75 летнюю узбекистанку не пускает в собственный дом, ее оставили на улице” Видео (ҳавола https://nuz.uz/obschestvo/1198684-nastoyashhaya-drama-75-letnyuyu-uzbekistanku-ne-puskayut-v-sobstvennyj-dom-ee-ostavili-na-ulicze- video.html)

сарлавҳаси остидаги мақолада тилга олинган – Роберт Николаевич Соннинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокатлик фирмасидан хат келди.

Мазкур мурожаатда келтирилган далиллар асосида қўшимча журналистик суриштирув ўтказилди.

Судгача бўлган туҳмат даъвосига жавоб…

Ҳурматли У.З Исматуллаев, 2021 йил 25 майда Nuz.uz таҳририятининг сайтида маълумотлар чоп этилган. Сизнинг сўзларингиз бўйича унда бизнинг журналистларимиз томонидан содир бўлаётган воқелик нотўғри талқин қилинган.

Сизга шуни маълум қиламизки, мақола Сон Роберт Николаевичнинг қариндошлари, аниқроғи, сингиллари Юлия ва Алла сўзларидан келиб чиқиб ёзилган.

Улар томонидан таҳририятимиз манзилига юборилган аризаларнинг нусхасини илова қиламиз. Айнан шу аризалар далиллари асосида репортаж суратга олинган эди.

Мактубингизда сиз мазкур репортажда биз Роберт Николаевични Юлия Николаевнани дарвоза олдида қолдирганликда айблаётганимизни билдиргансиз. Аммо, агар сиз материалнинг матнини диққат билан ўқиб чиқсангиз, унда биз ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Роберт Николаевич билан боғланишга уринганимиз оқ-қора рангларда ёзилганини кўрасиз. Бироқ, у телефонни қўйиб қўйди, телефонни ўчирди ва биз кетгунимизча ўша куни кўринмади. Натижада, Алла Николаевна ёлғиз Тошкентга жўнаб кетди ва Юлия Николаевна қўшнилар ва маҳалла қўмитаси вакилларининг ташаббуси билан ўша куни кечқурун кейинги кўчада қариндошлари (Владимир Сим)никига вақтинча жойлаштиришга муваффақ бўлинди.

Опа-сингиллар Юлия ва Алла Николаевнанинг, шунингдек, вазият билан таниш бўлган Юлия Николаевнанинг уйи ва маҳалла қўмитаси яқинида яшовчи қўшниларнинг гувоҳликлари ва мазкур ҳужжатлар асосида бизнинг таҳририятимиз томонидан репортаж тайёрланди.

Шу билан бирга, таҳририят фикрича, мақолада чоп этилган хулосалар учун фақат тарафлардан бирининг сўзларига таяниш етарли эмас.

Шу муносабат билан таҳририят Сон Роберт Николаевичдан ўз узрини сўрайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Save Aral — 2021» Спорт байрами шукуҳи

19 октябр куни Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Енгил атлетика федерацияси, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан,...

Больше похожих статей

Рус